Latest news

20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, жамоа 34-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнади  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  4 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  9 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  34 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  9 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Вячеслав Шевченко ва Андрей Деркач “Қизилқум” шарафини ҳимоя қилади News

Вячеслав Шевченко ва Андрей Деркач “Қизилқум” шарафини ҳимоя қилади

Яна саноқли кунлардан сўнг, Ўзбекистон йигирма тўртинчи миллий чемпионати старт олади.
Янги мавсумга Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси ҳам пухта ҳозирлик кўрди. Жамоа аъзолари баҳсларга беш босқичда ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этди. Ўтган мавсумни навоийликлар таркибида ўтказган Элдор Бойматов, Самандар Шодмонов (“Шўртан”), Руслан Вагапов (“Металлург”), Наврўзбек Алимов (“Пахтакор”) лар бошқа жамоаларда ўз омадларини синаб кўришга қарор қилишди.

“Қизилқум” футбол клуби раҳбарияти эса таркибни кучайтириш, ўйин услубини шакллантиришга алоҳида урғу берди. Кончилар Навоий, Тошкент шаҳарларида йиғинлар ташкил этиш билан чекланиб қолмасдан, Туркиянинг Анталия шаҳрида икки ҳафталик ўқув-машғулотлари уюштирди. Туркия йиғини давомида “Ростов” (Россия), “Қайсар”, “Оқжетпес” (Қозоғистон), “Карпати” (Украина), “Локарно” (Швейцария) ҳамда “Вентслис” (Латвия) жамоалари билан синов учрашувларида майдонга тушдилар.

Йиғинлар давомида маҳаллий футболчилар билан бир қаторда кўплаб янги ўйинчилар мураббийлар кўригидан ўтди. Якунда янги мавсумдан бошлаб ярим ҳимоячи украиналик Андрей Деркач (“Машъал”), ҳужумчилар Баҳриддин Ваҳобов (“Бухоро”), яна бир украиналик легионер Вячеслав Шевченко (“Биркиркара” Мальта)лар клуб билан шартнома имзоладилар. Шунингдек, навоийлик мухлисларга яхши таниш бўлган футболчилар Феруз Бобоқулов, Хуршид Йўлдошевлар яна ўз севимли жамоалари либосида майдонга тушишга қарор қилишган. Бундан ташқари, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Қизилқум” жамоасида ўтказган грузиялик легионер Георгий Квесиешвили клуб билан шартномасини узайтирди.

Шу ўринда украиналик легионерлар хусусида қуйида икки оғиз маълумот бериб ўтамиз:

Деркач Андрей Владимирович
1985 йил 28 майда Украинанинг Борисполь шаҳрида туғилган.
Бўйи — 182 см, вазни — 69 кг.
У ўз футболчилик фаолиятини Украинанинг “Борисфен” жамоасида бошлаган. Турли йилларда “Шахтёр” (Донецк), “Волинь” (Луцк), “Гелиос” (Харьков), “Зимбру” (Молдова), “Полтава” (Украина) жамоаларида тўп тепган.

Ўтган мавсумда Муборакнинг “Машъал” жамоаси таркибида 22 учрашувда майдонга тушиб, икки бор рақиблари дарвозасини ишғол қилган.

Шунингдек, Андрей Деркач 2005 йилда Украина (U-21) ёшлар терма жамоасида тўртта учрашувда майдонга тушган.

Украиналик легионер “Қизилқум” жамоасида 33-рақам остида майдонга чиқади.

Шевченко Вячеслав Тарасович
1985 йил 30 майда Львов шаҳрида туғилган.
Бўйи — 186 см, вазни — 74 кг.
У ўз футболчилик фаолиятини Львовнинг “Сокол” жамоасида бошлаган. Турли йилларда “Борисфен” (Борисполь), “Торпедо-Металлург” (Москва), “Сталь” (Алчевск), “Александрия” (Александрия), “Локомотив” (Тошкент), “Биркиркара” (Мальта) жамоаларида ўйнаган.

Ўтган мавсумда Слава мавсумнинг биринчи ярмини  Тошкентнинг “Локомотив” жамоасида ўтказиб, етти учрашувда майдонга тушган ва битта гол муаллифи бўлган эди.

Вячеслав Шевченко “Қизилқум” жамоаси таркибида 9-рақамда ҳаракат қилади.

Шунингдек, мухлисларимизга яхши таниш бўлган ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобов эса навоийликлар таркибида 10-рақамда майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” футболчилари илк учрашувни ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказади. Мазкур ўйин 14 март куни соат 17.00 да Навоийда “Умид” қўрғонидаги “Ёшлар” спорт мажмуасида бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика