Latest news

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

“Vunderkind”: Достонбек Ҳамдамов: “Ўзбекистон жаҳоннинг кучли саккиз жамоаси орасига кирганида бахтли эдим” News

“Vunderkind”: Достонбек Ҳамдамов: “Ўзбекистон жаҳоннинг кучли саккиз жамоаси орасига кирганида бахтли эдим”

Лойиҳамизнинг навбатдаги меҳмони “Бунёдкор” клуби ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов бўлди.

2015 йил Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси номини қўлга киритган Достонбек берилган барча саволларга самимий ва очиқ жавоб беди.

- Келинг дастлаб ёшлигингизни ёдга олсак...
- Мен Тошкент вилоятининг Бекобод туманида туғилганман. Ўзбекистон фуқаролик уюшмаси қишлоғида катта бўлганман. Футболга кириб келишим Сирдарё вилояти “Янгиер” футбол мактаби билан боғлиқ. Айнан ўша ерда футболнинг илк сир-асрорларини ўрганганман.

- Нима учун айнан футболни танлагансиз?
- Бизнинг қишлоқда футболни жуда севишарди. Ёшлигимдан кўпчилик болалар сингари кўчада тўп тепишни бошлаганман. Бекободдан кўп таниқли футболчилар етишиб чиққанини барча билади. Уларга ҳавас қилиб мен ҳам футболчи бўлишни истагандим. Интилишим ва қобилиятимни кўрган акам мени футбол мактабига олиб борганди.  Шундай қилиб футболга кириб келгандим.



- Катта футболда кўпчилик сизни 2011 йил таний бошлаган. Ўшанда Тошкентда ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этгансиз.
- Ўша пайтда жуда ёш бўлганмиз. Тўғрисини айтсам футболни у қадар яхши тушунмаганмиз. Рақиблар жуда кучсиз бўлганми ёки бошқа сабабми йирик ҳисобларда ғалабага эришиб Осиё чемпионатига йўлланма олгандик. Қирғизистонни 7:0, Ҳиндистонни 9:0 ҳисобларини таслим қилганимиз ёдимда қолган.

- Бир йил ўтиб Эронда ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати қатнашиб чемпион бўлгансиз. Ўша мусобақани ёдга оламиз.

- Осиё чемпионати жуда ҳам ёдда қоларли бўлганди. Барча билади ўшанда жамоамиз хатто гуруҳда ҳам қолиб кетиши мумкин эди. Энг оғир ўйин Жанубий Кореяга қарши баҳс бўлган. Ўртада Жаҳон чемпионати чиптаси турганди. Корейслар гуруҳда барча ўйинларда ғалабага эришиб бизни кутиб турарди. Биз эса пенальтилар сериясида уларни таслим қилгандик. Якунда Осиё чемпиони бўлиш...буни оддий сўзлар билан таърифлаб бера олмайман. Ўша кун ҳаётимдаги энг бахтли кунларимдан бири бўлган.

- Осиё чемпионатига кетиш олдидан шахсан сиз қайси босқичга қадар етиб боришга ишонгандингиз?
- Барча жамоа мусоабақага боришдан олдин ўз олдига юксак мақсдаларни қўяди. Биз ҳам Эронга кетишдан олдин Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш ва Осиё чемпиони бўлишни мақсад қилгандик.



- 2013 йил БААда Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтганди. Ушбу мундиалдан қандай хотиралар қолган?
- Биринчи Жаҳон чемпионатида барча ҳаяжонланиши табиий. Ўз қитъасининг энг кучли жамоалари билан гуруҳда ўйнагандик. Илк турда Панамани мағлуб этиб ўзимизга бўлган ишонч ошиб кетганди. Марокаш билан дуранг натижаси қайд этилган. Сўнгги турда Европа вакили Хорватия устидан 2:1 ҳисобида ғалабага эришгандик. Ўша пайтда хорватияликлар сафида “Барселона”га ўтган Ален Халилович тўп тепарди. Чорак финалда Гондурасга тўқнаш келгандик. Дўстим Акром Комилов биринчи бўлимда қизил карточка олиб майдонни тарк этганди. 10 киши бўлиб ҳам ёмон ўйнамагандик, омадсизлик туфайлигина Гонрудасга ютқазиб қўйгандик. Насиб қилса ҳали миллий терма жамоа билан бирга Жаҳон чемпионатига чиқамиз.

- Ўтган йил Мьянмада ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳам қатнашдингиз...
- Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этгач ўзимизга бўлган ишонч ортганди. Осиё чемпионатида ўзимиздан бир ёш катта футболчиларга қарши ўйнагандик. Қитъанинг энг кучли жамоалари билан ўйнаганмиз. Гуруҳда Индонезияни мағлуб этиб БАА ва Австралия билан дуранг қайд этганмиз. Чорак финалда Таиландни 2:1 ҳисобида таслим қилиб яна бир бор Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритгандик.



- Ярим финалда жамоага нима бўлганди? Шимолий Кореядан 0:5 ҳисобидаги мағлубиятни қандай изоҳлайсиз?
- Тўғриси ўша ўйинда нима бўлганини билмайман. Балки барча йигитлар ўйинга бирдек тайёргарлик қила олмагандир ёки бошқа сабаб бўлиши мумкин. КХДРнинг деярли барча ҳужуми гол билан якунланганди.

- Энди шу йил май ойида Янги Зеландияда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати таассуротлари билан ўртоқлашинг. Ушбу мамлакат мундиални қандай ўтказди?
- Янги Зеландиядаги мундиалдан ажойиб таассуротлар қолди. Таркибимиз жуда кучли эди. Гуруҳда иккита ўйинда ютқазган бўлсак ҳам Фижини ютиб кейинги босқичга чиққандик. Австрияга қарши ўйиндаги ғалабада фақат менинг эмас бутун жамоамнинг хиссаси катта бўлган. Голларим ёрдамида Ўзбекистон жаҳоннинг кучли саккиз жамоасига орасига кирганидан бахтли эдим. Ажойиб ўйин бўлганди. Янги Зеландияда мундиал етарли савияда ташкил этилди. Ҳеч қандай қийинчилик ёки муаммога дуч келганимиз йўқ.

- Энди клубдаги фаолиятингизга ўтсак...
- “Бунёдкор” академиясига келганимдаёқ Сергей Лушан қўл остида шуғулланганман. Кўпчилик йигитларни катта футболга олиб кирган мураббий айнан Лушан бўлади. Улардан доим миннатдорман. Осиё чемпионлар лигасидек нуфузли мусобақада қўрқмай ёш футболчиларга ишонч билдирди.



- Январь ойида Қатардаги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон Олимпиадага чиқа оладими?
- Худо хоҳласа чиқамиз. Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирга қадар Олимпиада ўйинларига чиқа олмаган. Қатардаги Осиё чемпионатида совриндор бўлиб ўз номимизни тарихга ёзиб қўйишга ва Рио-Де-Жанейродаги олимпия ўйинларига йўлланма олишга ҳаракат қиламиз.

- Сиз билан бирга ишлаган мураббийлар ҳақида нима дея оласиз?
- Фаолиятимдаги барча мураббийларни жуда ҳурмат қиламан. Барчанинг ўз қараши, ўз тактикаси бор. Лекин барча билан тезда тил топишиб кетганман. Дилшод Нуралиев билан жуда ёшлигимда ишлганман, Равшан Ҳайдаров билан Янги Зеландиядаги мундиалда ишладик. Сергей Лушан ҳақида юқорида айтиб ўтдим. Фурсатдан фойдаланиб барча мураббийларимга раҳмат айтиб қоламан.

- Хорижда севимли клубингиз қайси?
- Жамоаларни ажратмайман. Кучли жамоалар иштирокидаги ўйинларни томоша қилишни ёқтираман. “Боруссия Д”, “Бавария”, “Барселона”, “Реал Мадрид” каби жамоалар ўйнашса маза қилиб томоша қиламан. Севимли жамоам йўқ.



- Майрон Мендез ва Наирубе. Бу футболчиларни эслай оласизми?
- Тўғриси эслай олмадим. Балки бизга қарши ўйнаган футболчилардир. Тўғриси рақибларнинг исм фамилиясини ёдлаб олмаганман.

- Мендез Ҳиндистонлик футболчи. Унинг голи эвазига гуруҳдан чиққандик ва Осиё чемпиони бўлгандик. Наирубе эса Фижи дарвозабони.
- Фижига гол урмаганим учун эслай олмадим шекилли (кулади).

- 2015 йил Осиё қитъасида энг яхши ёш футболчиси совринига эга чиқдингиз. Ҳиссиётлар билан ўртоқлашсангиз.
- Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши ёш футболчиси соврини нафақат меники, балки жамоадош дўстларим, мураббийларим, мураббийларим ва оила аъзоларимга ҳам тегишлидир. Ушбу соврин “Бунёдкор”да ёшлар билан ишлаш жуда тўғри йўлга қўйилганлигидан далолат бериб турибди. Шунингдек, муваффақият замирида юртимизда футболга берилаётган эътибор самараси ҳам борлигини алоҳида таъкидламоқчиман. Ишончни оқлаш учун бор кучимни ишга солишда ва юртимиз футболи ривожига ўз ҳиссамни қўшишда давом этаман.


Савол-жавоб якунлангач футболчи иккита шартни бажарди. Қуйидаги видео орқали Достонбек Ҳамдамов Зидан ва Суаресни қанчалик ўхшата олганини ва бозордаги нархларни қанчалик билишини кўриш мумкин.

Видео бўлимида TAS-IX ҳудудида ҳам томоша қилиш мумкин.


Зарина Алимова ва Омонжон Тўхтамирзаев суҳбатлашишди
Фото: Толибжон Қосимов


Vunderkind №1: Шерзод Каримов: “Жаҳон чемпиони дарвозасига урган голимни ҳеч қачон унутмайман”

Vunderkind №2: Акром Комилов: “Ред Булл Зальцбург” клубига ўтишга жуда яқин эдим”

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика