"Вулверхэмптон" Нуньесни сотиб олмоқда
16 aug 2022 18:57
News
"Вулверхэмптон" Нуньесни сотиб олмоқда
Лиссабоннинг "Спортинг" клуби ва Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Матеус Нуньес "Вулверхэмптон"га ўтади, деб ёзди журналист Фабрицио Романо.
Манбанинг хабарига кўра, Англия клуби футболчи трансфери учун 50 миллион евро тўлайди. Ярим ҳимоячи яқин орада тиббий кўрикдан ўтиш учун Англияга учиб боради.

23 ёшли Нуньес "Спортинг"да 2019 йилдан бери тўп тепиб келмоқда. У клуб сафида жами 101 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урган ва 9 та голли узатмани амалга оширган.
Link :
Source : twitter.com/FabrizioRomano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Comments