"Вулверхэмптон" Жотага муносиб ўринбосар топди
21 sep 2020 19:10
News
"Вулверхэмптон" Жотага муносиб ўринбосар топди
"Ювентус" хавбеки Дуглас Коста "Вулверхэмптон"га ўтиши мумкин, деб хабар берди италиялик журналист Николо Скира.
Манбанинг хабарига кўра, "бўрилар" бразилиялик ярим ҳимоячини "Ливерпуль"га ўтган Диогу Жота ўрнига ўринбосар сифатида кўришмоқда. Коста туринликлар бош мураббийи Андреа Пирло режаларига киритилмаган.
Ўтиш бўйича музокаралар аллақачон бошланган.
Эслатиб ўтамиз, Дуглас Коста 2017 йилдан бери "Ювентус" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
29 ёшли футболчи фаолияти давомида "Бавария", "Шахтёр" ва "Гремио" клубларида ҳам ўйнаган.
Дуглас Коста 2019/20 йилги мавсумда А Серияда 23 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.
Link :
Source : twitter.com/NicoSchira
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Comments