Latest news

00:39Луис Качорри: "Бу "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  0 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  0 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  1 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  163 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  2 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  4

Вук Расович: "Бугун ёш футболчиларга имкон бердик. Улар 60-дақиқадан кейин чарчаб қолишди" News

Вук Расович: "Бугун ёш футболчиларга имкон бердик. Улар 60-дақиқадан кейин чарчаб қолишди"

Осиё Чемпионлар Лигаси 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Файҳа" (1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вук Расович ҳамда футболчи Султон Мандаш матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди.

- Жароҳатланган футболчиларимиз кўп эди. Бугунги учрашувда ёш футболчиларга имконият бердик ва улар жуда яхши ўйин намойиш этишди. Йигитларимдан фаҳрланаман. Бугун ажойиб ўйин ўтказдик. 

Султан Мандаш: - Қийин уч очкони қўлга киритдик. Рақибимиз жуда кучли эди, улар майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашишди. Яратганга шукр бугун ғалаба қозондик. Бош мураббийимизга ҳам раҳмат айтаман. "Пахтакор"га қарши учрашувларга бизни яхши тайёрлади.

- Жамоа таркибидаги йўқотишлар ҳақида кўп гапирдингиз. Асосий таркиб футболчилари бугун майдонда бўлишмаганига қарамай, бугун жамоангиз ғалаба қозонди. Бугун "Ал Файҳа" жуда яхши ўйнадими ёки "Пахтакор" кучсиз ўйин намойиш этдими?

- Бугунги ғалабанинг сабаби - кўп меҳнат қилаётганимиз. Мен бугун ёш футболчиларга ишонч билдирдим ва улар ишончимни оқлашди ва ажойиб ўйин ўтказишди. Яна бир маротаба такрорлайман, бугун футболчиларим намойиш этган ўйин мени яхши томонлама ҳайратга солди.

- "Пахтакор"га бугун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- "Пахтакор" кучли жамоа ва улар бугун ёмон ўйнашмади. Битта ўйиндан ҳулоса чиқариш нотўғри деб ўйлайман. Рақиб бугун яхши қаршилик кўрсата олди.

- Бугун футболчиларингиз кўп вақт чўзишди. Бунга сабаб нима футболчилардаги чарчоқми ёки "араб" футболига ҳос симуляцияларми?

- Биз ёш футболчиларни ўйнатдик. Ёш футболчиларимиз эса тез чарчаб қолишди. Сабаби уларда тажриба кам ва улар кучини 90 дақиқалик ўйинга тўлиқ тақсимлай олишмади. 60-дақиқадан сўнг чарчаб қолишди. Бу нормал ҳолат.

- ОЧЛдаги дастлабки учрашувлардан сўнг "Ал Файҳа" кўп танқидларга учради. Якунда эса жамоа иккинчи ўринни эгаллади.

- Ҳа, дастлабки турларда ўйинимиз бироз қовушмади дея оламан. Ҳозирги кунга келиб эса яхши спорт ҳолатидамиз ва яхши қаршилик кўрсата олдик деб ўйлайман/

- Плей-офф босқичига 4та Саудия клублари чиқиши мумкин. Футболчи сифатида ушбу ҳолатга қандай фикр билдирасиз.

Султан Мандаш: - Бу яхши ҳолат. Умид қиламанки Саудия Арабистонининг барча жамоалари кейинги босқичга чиқа олишади.

- "Пахтакор" бугун эрта гол урди, бу эса жамоангизнинг вазифасини янада қийинлаштириб юборди. Лекин шунга қарамай жамоангиз "камбэк" қайд этди. Жамоангиз ўйинда бурилиш ясай олишига нима сабаб бўлди?

- Биринчи бўлимда урган голимиз жуда катта аҳамиятга эга эди. Биринчи бўлимдаги гол "камбэк" учун дастлабки туртки бўлди. Иккинчи бўлимга эса режа тайёрлаб қўйган эдим. Захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ҳам анча фойда келтиришди. Биринчи таймдаги голимиз сабаб бугун "камбэк" қайд эта олдик.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика