Latest news

01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  0 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  16 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  13 23:13Тер Штеген операция қилинади  0 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  2 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  4 19:33"Бавария" аъзоси трансфери яна кун тартибида – "Арсенал" чекинишни истамаяпти  0

Вучиничдан Жусилейгача ёхуд "Ал Жазира"нинг легионерлари News

Вучиничдан Жусилейгача ёхуд "Ал Жазира"нинг легионерлари

"Бунёдкор" клубининг ОЧЛ-2015 плей-оффида БААнинг "Ал Жазира" клубига қарши ўйнаши ҳақида хабар бергандик.
Рақиб ҳақида дастлабки маълумотлар ҳам тақдим этилди. Бугун эса "Ал Жазира"нинг легионерлари билан таништириб ўтамиз.

Жамоада тўрт нафар легионер тўп тепмоқда. Уларнинг энг машҳури шубҳасиз Мирко Вучинич ҳисобланади. Черногориялик футболчи Италиянинг "Лечче", "Рома" ва "Ювентус" каби клубларида фаолият олиб борган. Терма жамоа сафида ҳозирга қадар 40та ўйин ўтказиб 16та гол урган.



Мирко Вучинич
Туғилган санаси:
1983 йил 1 октябрь
Туғилган жойи: Югославия, Никшич шаҳри.
Бўйи: 186 см.
Амплуаси: ҳужумчи
Ютуқлари: Италия чемпиони (2012, 2013, 2014), Италия кубоги соҳиби (2007, 2008), Италия Суперкубоги соҳиби (2007, 2012, 2013).

Аргентиналик Мануэль Ланзини у қадар машҳур бўлмаслиги мумкин, лекин жамоанинг муҳим ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Профессионал фаолиятини 17 ёшида ўз юртида "Ривер Плейт" клубида бошлаган Ланзини бир йил Бразилиянинг "Флуминенсе" клубида ижарада ўйнашга ҳам улгурган. Шу йил БААга кўчиб келган. Аргентина ёшлар жамоаси сафида 4та ўйинда майдонга тушган.



Мануэль Ланзини
Туғилган санаси
: 1993 йил 15 февраль
Туғилган жойи: Аргентина, Итузаинго шаҳри.
Бўйи: 169 см.
Амплуаси: ҳужумкор ярим ҳимоячи
Ютуқлари: "Така Гуанабара" кубоги соҳиби (2012), Кариока чемпиони (2012), Аргентина чемпиони (2014)

Германиянинг "Гамбург" клубидаги фаолияти орқали танилган Жонатан Питроипа ҳам "Ал Жазира" сафида ўйнаб келмоқда. Буркина Фасолик футболчи Германияда "Фрайбург" ва Францияда "Ренн" клубларида ҳам ўйнаган. Терма жамоа сафида 51та учрашувда иштирок этиб 14та гол урган.



Жонатан Питроипа
Туғилган санаси:
1986 йил 12 апрель
Туғилган жойи: Буркина Фасо, Оуагадоугоу шаҳри.
Бўйи: 176 см.
Амплуаси: қанот ярим ҳимоячиси

Махачқалъанинг "Анжи" клубида ўйнаб ўзбек футбол мухлисларига таниш Жусилей ҳозирда "Ал Жазира" сафида фаолият олиб бормоқда. Ярим ҳимоячи Бразилияда "Малуселли" ва "Коринтианс" каби клубларда ўйнаган, Россияда "Анжи"да тўп тепган. Бразилия терма жамоаси сафида 2та учрашувда майдонга тушган. Қизиғи Жусилей ҳозирда Фаластин фуқароси сифатида "Ал Жазира" шарафини ҳимоя қилмоқда.



Жусилей
Туғилган санаси:
1988 йил 6 апрель
Туғилган жойи: Бразилия, Рио де Жанейро шаҳри.
Бўйи: 185 см.
Амплуаси: таянч ярим ҳимоячиси
Ютуқлари: Бразилия кубоги соҳиби (2009)


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика