Войнески: "Кўзланган натижага эришолмаганимиз учун барчадан кечирим сўраймиз"
25 apr 2022 19:02
News
Войнески: "Кўзланган натижага эришолмаганимиз учун барчадан кечирим сўраймиз"
Войнески: Эртага охирги ўйинимизни ўтказамиз. Сўнгги ўйинда жудаям омадсиз бўлдик. Вазиятлардан фойдаланмаслик оқибатида жазоландик. Футболчилар босимсиз эркин ўйнаши мумкин. Мезбонлар эса кейинги босқичга чиқишга уринишади. Биз ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Таркибда баъзи ўзгаришлар қилиб, ёшларга имкон беришимиз мумкин.
Файзуллаев: Эртага сўнгги ўйин, афсуски, кейинги босқичга чиқа олмадик. "Таавон" яхши жамоа, юқори савияли ижрочиларга эга. Баҳс қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Биз жамоа билан зафар қучишга интиламиз.
Войнески: Кўзланган натижага эришмаганимиз учун бутун жамоа билан бирга мухлисларимиздан, раҳбариятдан кечирим сўраймиз. Айнан ижобий натижаларни қўлга кирита олмаганимиз учун ҳам ғалаба мақсадида ўйнаш бизга иштиёқ беради.
Уч нафар футболчи бизга ёрдам бера олмайди. Биз қўлдан келганча ютуқ учун ўйнаймиз. Футболда доим курашиш зарур, майдонда борини бериш лозим. Жамоа характери шунда шаклланади. Биз "Таавон"га қарши майдонда бор кучимизни берамиз. Ҳозир энг яхши ҳолатда бўлган футболчилар майдонга тушади. Ёш футболчилар ўйин мобайнида имкониятга эга бўлади.
Comments