Latest news

17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 17:01Ўзбекистон кубоги. "Лочин" - "Андижон": Асосий таркиблар маълум  1 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  7 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  6 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  3 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  3 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  4 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   1 11:49Миржамол Қосимов: "Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида тилга олишмаганди"  7 11:26Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..."  5

Воқеа. Тез ёрдам йўқлиги панд бериб қўйиши мумкин эди News

Воқеа. Тез ёрдам йўқлиги панд бериб қўйиши мумкин эди

Мен учун инсоннинг соғлиги ҳар нарсадан устун. Тушунамиз, ютиш, ютқазиш - футболнинг бир бўлаги, аммо ҳар қандай спортда биринчи навбатда инсон саломатлиги туради.
Футбол - оғир ўйин, кутилмаганда жароҳатга йўлиқишинг ҳеч гап эмас. Худога шукур тиббиёти ривожланган бир мамлакатда яшаяпмиз. Атрофимизда саломат ёмонлашганда хабар оладиган кишилар кўп. Чунки биз бировнинг жони оғриб турганда беэътибор қараб турмайдиган халқмиз.



Кеча бўлиб ўтган ПФЛ Кубогининг бир ўйинида жамоа шифокорлари зудлик билан икки футболчига тез тиббий ёрдам кўрсатишмаганида ўша ўйинчиларнинг аҳволи оғирлашиб, керак бўлса мия чайқалиши юз бериб, майдоннинг ўзидаёқ футболчиларга бир нарса бўлиши мумкин эди. Хайрият, бундай бўлмади ва футболчилар оқ "Ласетти"да шифохонага етказилди.



Гапни бир бошдан бошлаймиз. Кеча "Бунёдкор" стадиони ҳудудида жойлашган сунъий майдонда ПФЛ Кубоги мусобақаси доирасида "Андижон" - "Қўқон-1912" учрашуви ўтказилди. Бу ўйин аслида соат 14:00да Чиғатойдаги майдонда бошланиши керак эди. Бироқ нима учундир ўйин жойи ва вақти ўзгарди: "Бунёдкор" майдонига соат 16:30га кўчирилди. Кўчирилиш сабабларидан хабаримиз йўқ, лекин муҳими бу эмас.



Муҳими шуки, ўйинга Тез ёрдам машинаси чақирилмади. Энди буям бир ўртоқлик ўйинларига ўхшаш мусобақа-да, ким ҳам жароҳат оларди деган ўй кечган бўлиши мумкин жамоалар хаёлидан. Аммо футбол - курашга бой спорт тури, футбол бу ўтириб ўйналадиган шахмат эмас. Хуллас, кечаги ўйиннинг иккинчи тайми давом этаётган бир пайтда икки футболчи тўп учун ҳаводаги курашда бир-бирига боши билан урилиб кетди. "Қарс" этган товуш чиқди ва шу заҳоти иккала футболчи ҳам ерга қулади. Жамоа шифкорлари зудлик билан майдонга тушиб кетишди, ўйин қанчадир дақиқага тўхтатилди.



Тўқнашув Қаҳрамон Маҳамаджонов ва Абдумалик Абдуллаев ўртасида юз берди. Учрашув назоратчиси нима қилишни билмай қолди, кимгадир қараб "Тез ёрдам қани?" деди, аммо Тез ёрдам айтилмаган экан. Клублар шошиб қолишди, бир қадам нарида 16-шаҳар касалхонаси жойлашган эмасми, бир оғиз қўнғироқ қилинганда Тез ёрдам етиб келмасмиди? Охири нима бўлди дерсиз? Ҳар иккала футболчини мураббий, шифокор ва футболчилар кўтариб олишди ва кимнингдир оқ "Ласетти"сига ўтказишди. Хайрият, тўқнашув натижасида ҳушидан кетган ўйинчилар кўп ўтмай ўзларига келиб олишди, йўқса Тез ёрдамнинг йўқлиги панд бериб қўйиши мумкин эди.



Маълумки, ПФЛ Кубоги мусобақаси учун иккита стадион (ЎФФ ва Чиғатой сунъий майдони) ажратилган. Бироқ айрим клублар ўз билганидан қолмасдан, ўйинларни ҳали у ёққа, ҳали бу ёққа кўчиришяпти. Бунинг устига бошланадиган вақтлар ҳам ўзгаряпти. Бизлар эса қаерга боришни билмай ҳалакмиз. Шу ўринда ПФЛга ҳам айтадиган гапимиз бор: ташкилот бирорта мусобақани ўтказадиган бўлса, бундоқ тузукроқ ўтказсин, йўқса умуман ўтказмай қўя қолсин.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика