Latest news

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

"Волгарь" мураббийи: "Бунёдкор" бизга чиройли голлар урди" News

"Волгарь" мураббийи: "Бунёдкор" бизга чиройли голлар урди"

Кеча "Бунёдкор" Анталиядаги ўқув-йиғин машғулотлари доирасида учинчи синов назорат ўйинини ўтказди.

Рақиб Россия ФНЛ иштирокчиси Астраханнинг “Волгарь” жамоаси бўлди. Ўйиндан сўнг рақиб жамоа бош мураббийи Андраник Бабаян ўз фикрларини билдирди.

“Бунёдкор”ни нафақат Осиёда, балки Европада ҳам билишади. Биз бу даражадаги рақибга қарши ўйин орқали ўзимизни нималарга қодирлигимизни текшириб олмоқчи эдик. Якунда шундай ҳам бўлди. Учрашув давомида кўриндики, “Бунёдкор” шаклланган жамоа. Сафида иқтидорли ёшлардан ташқари, тажрибали футболчилар ҳам бор. Тўғри, ҳозирги “Бунёдкор” таркибида бутун дунёни ўзига қарата оладиган легионерлар йўқ, аммо турли ёшдаги ҳамда Осиё қитъасидаги терма жамоа ўйинчилари етарлича.

Биламизки, “Бунёдкор”да ажойиб академия бор. Жамоа асосий урғуни тарбияланувчиларига қаратмоқда. Бу қийин йўл, бироқ қизиқарли ва келажаги бор. Бугунги рақибимизнинг мазкур қийин ва машаққатли йўлида омад тилайман!

Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Биз бугун голга тортадиган хавфли вазиятларни кўпроқ юзага келтирдик. Рақиб иккинчи бўлимга тўлиқ янгиланган таркибда тушиб келган бўлса-да, биз ўзгаришни амалга оширмадик. Чунки эртага ҳам ўйинимиз бор. Бундай вазиятда барча футболчиларга юкламани тенг тақсимлаш керак.  Умумий маънода учрашув курашларга бой тарзда кечди. Тахминан баҳс ҳамкасбимга ҳам маъқул келди. Йиғинларга мос ўйин бўлди. Ўтказиб юборган голларимиз чиройли кўриниш олганини эътироф этиш жоиз", - дейди "Волгарь" устози.


"Бунёдкор" назорат баҳсида Россия клуби билан дуранг ўйнади 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика