Latest news

22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  0 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  17 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  7 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  235 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  19 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  5 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  1 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  1 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  7 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1

Воҳид Холбоев “Шердор”га қарши ўйин, “Нурафшон-Интер”нинг дебют мавсуми ҳақида News

Воҳид Холбоев “Шердор”га қарши ўйин, “Нурафшон-Интер”нинг дебют мавсуми ҳақида

Хабарингиз бор, кеча Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

Турнинг қизиқарли баҳсларидан бири Самарқанд шаҳрида кузатилди. Жумладан, дебют мавсумини ўтказаётган Тошкент вилоятининг “Нурафшон-Интер” жамоаси маҳаллий “Шердор” клуби меҳмони бўлди. Ушбу қарама-қаршилик якунига етгач, меҳмонлар устози Воҳид Холбоев билан суҳбатлашдик.

- Майдон эгалари дастлабки учрашувни ўтказаётгани боис “Динамо” марказий стадионида янги мавсумнинг очилишига бағишланган ўзига хос тадбир юқори савияда ташкиллаштирилди. Унда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ходимлари иштирок этишди. 

Про-лиганинг дебютанти «Нурафшон» ҳақида нималар биламиз?

Энди беллашув хусусида тўхталсам. Шу куни майдоннинг сифати қониқарли даражада эди. Мазкур баҳс мезбонлар учун Про-лигадаги биринчиси (1-турда дам олишган – муаллиф) бўлганлиги сабабли улар бор диққатларини ҳужумга қаратишди. Одатда ўз уйида тўп сурадиган ҳар бир жамоа чиройли футбол намойиш этган ҳолда ғалаба қозониб, ўз мухлисларини хурсанд қилишни истайди. Учрашув олдидан бу ҳақда шогирдларимга керакли кўрсатмаларни бергандим. Таъкидлаш жоизки, ушбу қарама-қаршилик ниҳоятда оғир кечди. Аввалига 2:0 ҳисобида олдинда бораётгандик. Биринчи бўлим охирларида самарқандлик футболчи (Фарзин Мухторов назарда тутиляпти - муаллиф) бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозамизга тўғрилаб қўйди. Танаффусдан сўнг майдон эгалари янада ҳужумга зўр беришди. 72-дақиқага келиб мезбонлар аъзоси чамаси 30-35 метрлардан кучли зарба билан дарвозамизни аниқ нишонга олиб, супергол муаллифига айланди. 82-дақиқада эса рақиблар ҳимояда қўпол хатоликка йўл қўйишди. Натижада, Фарруҳ Шотурсунов юзага келтирган қулай вазиятдан Орифхўжа Абдуҳолиқов самарали фойдаланди, 2:3. Муҳими, йигитлар ўз олдиларига қўйилган вазифани ортиғи билан уддалашди ва сафардан қимматли уч очко билан ортга қайтдик. Ғалабага бўлган иштиёқ кучли эканлигини йигитлар амалда исботлашди. 1-турда эса ўз майдонимизда “Ифтихор” билан (1:1) муроса кўчасини танлагандик. 

ПРО-лига. 2-тур. Барча ўйинлар якунланди

Бугунги таркибимиз негизини  асосан келажаги порлоқ иқтидор эгалари ташкил қилади. Уларда профессионал футболдаги тажриба ҳали камроқ. Ўйлайманки, ўйиндан-ўйинга уларнинг маҳорати янада ошиб бораверади. Биласизми, қаерда чиройли, ҳужумкор, мазмунли ўйин ҳамда ютуқ бўлса, раҳбарият ҳам сизга шундай ижобий муносабатда бўлади. Кези келганда “Нурафшон” жамоасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган клуб мутасаддиларига, шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Юқоричирчиқ тумани ҳокимлигига, жамоамиз аъзолари номидан миннатдорлик билдириб қоламан.

Неъматжон Аҳмедов сухбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика