Latest news

00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  1 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  2 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  9 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  8 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  8 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  8 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  5 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  2

Воҳид Холбоев: "Шердор" бунчалик тез таслим бўлишини кутмагандим" News

Воҳид Холбоев: "Шердор" бунчалик тез таслим бўлишини кутмагандим"

Ўзбекистон Про-лигаси 17-тури доирасида "Нурафшон" - "Шердор" (6:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Воҳид Холбоев ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бошқача ўйин кутгандик. Биласиз, “Шердор“ ортимизда келмоқда. Сафардаги ўйинда ҳам жуда қийин бўлганди. Ўйиндан ўйинга жамоамнинг савияси ошиб бормоқда. Ютган ўйинларимизнинг ҳам молиявий пуллари йигитларга берилмоқда. Йигитлар нима мақсадда майдонга тушишаётганини билишади. Футбол шундай нарса, майдонга тушдингми, бир мақсад йўлида ҳаракат қилишинг керак. Футболчилар молиявий томондан рағбатлантириб турилса, улардан талаб қилишга ҳам осон бўлади. Футболни алдаб бўлмайди, тўғри ўйнайдиган бўлсак, барчаси яхши бўлади. Машғулотларда йигитларга ҳимоя, ярим ҳимояда қандай ўйнаш, ҳужумга қай тариқа тез ўтишни ўргатяпмиз. Футболда ҳужум қилмасдан гол уриб бўлмайди. Ҳимоя гол ўтказиб юбориши мумкин, аммо ҳужум қилинмаса, албатта мағлуб бўлинади. Шунинг учун ҳам бугун йигитларга кўпроқ тўпни ўзида ушлаб, ҳужумга тезроқ ўтишни кўрсатма бергандим. Агарда мағлуб бўлсак, бизга қийин бўларди. Бироқ ғалабага эришдик. Бизни қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтаман. Худо хоҳласа, Фарғонадаги ўйинда ҳам чиройли ўйин кўрсатиб, ғолиб бўламиз деган умиддаман. Йигитларга раҳмат айтаман.


Элбек Равшанов “Бухоро“га кетди. Абдурасул Комилов эса бугун Мальдивга учади. Ҳимоячи Абдуғани Камолов эса ўз фикрини ўзгартирди ва жамоада қолди. У “Шўртан“даги рақобатни, ўйин амалиётисиз қолиб кетиши мумкинлигини ўйлади. Бу ерда ҳар доим баҳсларда майдонга тушмоқда. У 2000 йилда туғилган. Бизнинг ишончимизга кириб бўлган.

Аниқ айта олмайманку, бироқ 3-4 янги футболчиларни олиб келамиз. 1999-2000 йилги йигитлардан ва бир нафар тажрибали марказий ҳимоячини трансфер қиламиз. Ҳозир марказий ҳимояда чап қанот ҳимоячиси Мурод Тўйчибоев ва ўнг қанот ярим ҳимоячиси Руслан Вагапов ўйнамоқда. Ҳозир бизга энг керакли футболчи - марказий ҳимоячи.

29 июнда “Ифтихор“ билан ўйнаймиз. У ердан келиб, 30 июнь кунида Тошкентдаги “Тўқимачи“ стадионида “Сўғдиёна“ билан синов-назорат ўйинини ўтказамиз. Яна бир неча ўртоқлик ўйинларини ўтказиш ниятимиз бор“, - деди Воҳид Холбоев.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика