Latest news

20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  104 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  10 20:10Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  0 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  8 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Воҳид Холбоев "Нурафшон"га легионер олиб келинмагани сабабини айтди​ News

Воҳид Холбоев "Нурафшон"га легионер олиб келинмагани сабабини айтди​

Ўзбекистон Про-Лигаси 8-тури доирасида "Нурафшон" - "Локомотив-БФК" (5:0) учрашувидан кейин мезбон жамоа устози Воҳид Холбоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Локомотив-БФК" ёш футболчилардан ташкил топган жамоа. Бизда эса тажрибали футболчилар кўп. Шу боисдан рақибга кўпроқ гол киритдик. Аммо олдинда ўйинлар ҳали етарлича. Собиқ жамоам тез орада ғалабага эришади.

Мурод Ражабов Про-Лига савиясидан юқори футболчи. У, Фарруҳ Шотурсунов, Руслан Вагапов жамоани олдинга тортмоқда. Улар орқали ўйин ташкил қилинмоқда. Ўзим ҳам футбол ўйнаганман ва шу боисдан айта оламанки, юқори савияли футболчида мана шундай давр бўлиши керак. Мурод бир неча йил ҳорижда тўп сурди ва у маҳоратли футболчи бўлиб етишди. Балки у биринчи даврадан кейин Суперлигага кетиши мумкиндир...

Яширмайман, мавсум бошида жамоага Молдавиядан легионер олиб келишни ният қилгандим. 1990 йилда туғилган футболчи ўзбек футболида бемалол ўйнай оларди. Аммо ўша вақтларда "Нурафшон"нинг ташкил этилиши ҳам аниқ бўлмаганди. Бу масала ҳал этилганда эса молдоваликни бошқа жамоа рўйхатдан ўтказиб бўлган экан. Биз қарорни етказишда бироз кечикдик. Агарда у жамоага келганида, йигитлардаги ўсиш янада кучлироқ бўларди.

Ўтган асрнинг охирларида "Дўстлик" жамоаси йўқ бўлиб кетганидан буён футбол баҳсларига бунчалик мухлис тушмаганди. Бугун стадионга ташриф буюриб, бизни қўллаб-қувватлаганларга катта раҳмат айтаман. Уларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли бугун ғалабага эришдик", - деди Холбоев.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика