Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  56 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  71 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Воҳид Холбоев "Нурафшон"даги молиявий ҳолат борасида маълумот берди News

Воҳид Холбоев "Нурафшон"даги молиявий ҳолат борасида маълумот берди

"Нурафшон" бош мураббийи Воҳид Холбоев Про-лиганинг 28-тури доирасида "Лабса" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйинда ғалаба қозонишимиз аниқ эди. Мурод Ражабов жароҳат олгани сабабли ўйинда қатнашмади. Бироқ барибир кучли ўйин кўрсатдик. Кўп жамоалар ўз майдонида ҳужумкор ўйин кўрсатишга ҳаракат қилади. Шу жумладан биз ҳам ўз мезбонлигимиздаги ўйинда асосий эътиборни ҳужумга беришга интиламиз.

Жамоадаги молиявий ҳолат яхши томонга ўзгарган. Ҳар ҳолда футболчилар биздан маошларини сўрашмаяпти. Шу боисдан улардан талаб қилиш ҳам осон бўлмоқда. Жамоанинг ички муҳити ҳам ижобий томонда. Худо хоҳласа, айни дамдаги ўрнимизни сақлаб қолиб, ўтиш ўйинларида яхши томонларимизни кўрсатиб, Суперлигага чиқмоқчимиз.

Фарруҳ Шотурсуновда ҳам жароҳат бор эди. У анча вақтдан буён тўлиқ ўйинда қатнашмаяпти. Бугун ҳам у ўз жароҳати сабабли ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача ўйнай олмади.

Бухорода ўтган ўйинда ҳам шундай ўйин кўрсатгандик. Ўшанда ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатдик. Бироқ сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқардик. Нима ҳам дердим, хатолар бор. Бу футболнинг бир бўлаги. Ҳеч ким хато қилмаса гол ҳам бўлмайди", - деди Воҳид Холбоев.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика