Latest news

09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  1 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  1 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  9 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2

Воҳид Холбоев: "Локомотив-БФК"ни табриклайман" News

Воҳид Холбоев: "Локомотив-БФК"ни табриклайман"

Ўзбекистон Про-лигасининг 14-тури доирасида "Нурафшон" - "Ғиждувон" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Воҳид Холбоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўтган сафар мен йигитларга етакчилар билан баҳсларда ўз кучимизни билиб олишимиз керак деган эдим. Кучли жамоа эканлигимизни мана шундай учрашувларда исботлашимиз керак. "Лабса", "Ғиждувон" каби жамоаларга сафарда мағлуб бўлгандик, уларни ўз майдонимизда мағлуб эта олдик. Ўша ютқазган баҳсларимизда ўйин сифати борасида рақибдан устунроқ бўлгандик. Йигитлар иккинчи бўлимнинг катта қисмида бошқачароқ ўйин кўрсатишди. Улар осонлик билан ғалаба қозонамиз деб ўйлашди. Ўйин шундай даражада кетдики, рақибларимиз иккинчи голни урганида, учинчисини ҳам кирита олишарди. Шунингдек, кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Мурод Тўйчибоев, Орипхўжа Абдуҳолиқовда яхши вазиятлар бўлганди. Орипхўжа керакли жойда гол урди, муҳим жойда пайдо бўлишни уддалади. Ҳужумчи шундай бўлиши керак. Футбол шунақа, 90 дақиқанинг кичик қисмида ҳам катта ишлар бўлиб кетиши мумкин. Йигитлар ўзида куч топа олди. Рақибларнинг хатоларидан фойдалана олдик. Яхши тўп узатилишидан кейин, чиройли зарба берилди, тўп бориб устунга тегди, қайтган тўпдан гол урдик. Футбол кичик деталларга боғлиқ. Агарда тўп узатилишида кичик хато бўлганида иккинчи гол ҳам урилмасди.

Мурод Ражабовда юклама кўпайиб кетди, унда чарчоқ сезилди. Шу боисдан захирадан майдонга тушди. Биласизми, асосий таркиб футболчиси захирадан ўйинга қўшилса, ҳар доим ҳам яхши ўйнай олмаслиги мумкин. Олег Павлович билан маслаҳатлашиб, уни ўйинга туширишга қарор қилдик. Йигитлар қандай кучга эга эканлигини биламан. Мана, амаллаб ўйинда ғалабага эришдик. Йигитларга раҳмат айтаман. Б гуруҳининг етакчилигини сақлаб қолдик. Энди олдиндаги учрашувларда ҳам ғолибликка эришишга интиламиз.

Ўтган турда "Локомотив-БФК" дуранг ўйнаганида уларни табриклагандим. Собиқ жамоамни, Леонид Сенкевични Про-лигадаги илк ғалабаси билан табриклайман. Улар кейинги турда ҳам ғалабага эриша олишади", - деди Воҳид Холбоев.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика