Latest news

08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  0 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  10 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  5 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  10

Воҳид Холбоев "Лабса"даги энг ожиз нуқтани айтди News

Воҳид Холбоев "Лабса"даги энг ожиз нуқтани айтди

Ўзбекистон Про-лигаси 10-тури доирасида "Нурафшон" - "Лабса" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Воҳид Холбоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Рақиб ёмон жамоа эмас. Бекорга улар гуруҳнинг юқори ўринларида юрмаябди. Бухорода биз бундан-да яхшироқ ўйнагандик, нисбатан осонроқ бўлганди, кўплаб вазиятлар яратгандик.

Иккинчи бўлимда ғалати ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам ютиб кетиши мумкин эди. Ҳужумчиларимиз ёшлик қилди барибир, агар тажрибали, ёши катта футболчилар бўлганида хатоларни кечиришмасди. Жамоа барқарорликни намойиш эта олмаяпти.

Ҳозирги замонавий футболда уй-сафар деган тушунча бўлмаяпти. Шу боисдан барча учрашувларда икки томоннинг ҳам имкониятлари тенг баҳоланмоқда. Асосийси футболчилар мураббийларнинг кўрсатмаларини бажара олишса, барчаси яхши бўлади.

Фарруҳ Шотурсуновнинг йўқлиги билинди. Ўтган ўйинга қараганда камроқ ҳужумлар уюштирдик. У ва Мурод Ражабов биргаликда марказни ўз қўлларига олишганди. Аммо Фарруҳ йўқлиги сабабли ўйинимизда узилишлар юзага келди.

Ҳа, охирги ўйинлар қизил карточкамиз кўпайди. Футболчилар ўзларини боса олишмаяпти. Руҳий томондан яхши тайёргарлик кўришмаяпти. Ўйлайманки, буни тузата оламиз.

Рақиблардаги энг ожиз нуқта - дарвозабон эди. Футболчиларимга кўп айтаман, қулай нуқта бўлса дарвозага зарба бериш керак. Бироқ улар телевизорда кўрганини қилишни исташади. Охиригача бориб, чизиқнинг устидан гол ургиси келади. Аммо бу каби дарвозабонларга узоқдан зарба бериб туриш керак.

"Лабса"га омад тилайман", - деди Холбоев.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика