Latest news

00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  1 00:05ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси" (онлайн ҳисоб)  8 00:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Атлетико"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  0 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  20 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  33 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20

Воҳид Холбоев: "Бир-икки йиллардан кейин "Локомотив-БФК" ўзгаради" News

Воҳид Холбоев: "Бир-икки йиллардан кейин "Локомотив-БФК" ўзгаради"

Про-лиганинг "B" гуруҳида "Локомотив-БФК" мағлуб этилганидан кейин "Нурафшон" бош мураббийи Воҳид Холбоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Локомотив-БФК" лиганинг сўнгги поғонасида кетаётган бўлса-да, яхши ўйин кўрсатмоқда. Бугун рақиблар биринчи бўлимда яхши қаршилик кўрсатишди. Аммо иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди. Рақиблар таркибининг катта қисмини ёшлар ташкил қилади. Улар оддий жойларда хатоларга йўл қўйаверишди ва шу орқали жазоланишди. Шу жамоанинг ўзаги ушлаб турилса, бир-икки йиллардан кейин "Локомотив-БФК" анчагина кучаяди. Бунга аминман.

Биринчи бўлимнинг иккинчисидан фарқи? Биринчи бўлимда "Локомотив-БФК" футболчилари бизга позицион жиҳатдан бўш жойлар очиб беришмади. Бизда тажрибали футболчилар жуда кўп. Улар вазиятдан қандай чиқиб кетиш кераклигини яхши билишади. Шу боисдан иккинчи таймда кўплаб голлар урдик ва уч очкони қўлга киритдик. Йигитларга раҳмат айтаман.

Молиявий томондан ўзгаришлар бор. Бу яхши томонга. Асосийси улардан талаб қила оляпмиз", - деди Воҳид Холбоев.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика