Latest news

21:20Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  24 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  71 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  63 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  7 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  29 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  7 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3

Воҳалик футбол ишқибозлари “Марказий”да “Насаф” иштирокидаги кетма-кет икки ўйинга гувоҳ бўлишади News

Воҳалик футбол ишқибозлари “Марказий”да “Насаф” иштирокидаги кетма-кет икки ўйинга гувоҳ бўлишади

Хабарингиз бор, кеча бўлиб ўтган 16-тур доирасидаги учрашувда “Насаф” жамоаси сафарда “Андижон” жамоасини 1:0 ҳисобида таслим этди.

Ушбу ғалаба “Насаф” жамоасини турнир жадвалида бир поғона юқорилашига ёрдам берди.

Энди навбат 17-турга, ушбу турда “аждарлар” Олмалиқ шаҳрининг “Олмалиқ” жамоасини қабул қилади. Мухлисларнинг ёдида бўлса, “Насаф” айнан ушбу жамоадан жорий чемпионатимизда илк аламли мағлубиятни қабул қилиб олган эди. Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда кончилар фойдасига 2:0 ҳисоби қайд этилган эди.

Мана энди бу жамоа 8 август шанба куни “Насаф”нинг меҳмони бўлади. Учрашув ҳар қачонгидан муросасиз кечиши ҳозирдан маълум, чунки Игорь Шиквирин шогирдлари кеча бўлиб ўтган ўз майдонидаги учрашувда “Пахтакор” жамоасидан мағлубиятга учради. “Насаф” эса, ҳаммага маълум ўз мухлислари олдида ҳар қандай жамоага қарши кучли ўйин кўрсатади.

Орадан тўрт кун ўтиб, яна “Марказий” стадионда мухлислар энди Ўзбекистон Кубоги -2015 нинг ярим финалининг дастлабки учрашувига гувоҳ бўлишади. Рақиб – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси бўлади. Бу учрашув деярли финалга тенг ўйин бўлишини тахмин қилса бўлади. Зеро ҳар иккала жамоа Кубок учун курашда давом этиши учун бор кучларини дастлабки ўйиндаёқ намойиш қилиши турган гап. Учрашув 12 август чоршанба куни бўлиб ўтади.

Севимли “Насаф” жамоамизга ушбу ўйинларда ҳар қачонгидан мухлисларнинг далдаси керак бўлади. Иккала ўйин ҳам жуда катта аҳамиятга эга. Шунинг учун мухлисларни фаолроқ бўлишга чақириб қоламиз. Сиздан биргина стадионга келиб ўйиннни томоша қилишингиз сўралади, холос.

Келинг азиз футбол мухлислари воҳамиз бош жамоаси – “Насаф”ни қўллаб-қувватлайлик ва ғалабаларини бирга нишонлайлик!

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика