Latest news

11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  2 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  2 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  13 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  2 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  4 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  7 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  13 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  1 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0

"Водий футболи". Ёшлар лигасида ғалаба, дуранг ва иккита мағлубият News

"Водий футболи". Ёшлар лигасида ғалаба, дуранг ва иккита мағлубият

Водий клублари ёшлар лигаси доирасидаги ўйинларини ўтказишди.

"Қўқон-1912": Тажриба ўз сўзини айтганда

Ўринбосарларимиз иккинчи даврадаги иккинчи ўйинда ҳам майдонни мағлуб ҳолда тарк этишди.  Тошкентда “Пахтакор” меҳмони бўлган Муҳсин Низомиддинов шогирдлари йирик 5:0 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Айтиш жоизки, ўйинда мезбонларнинг тажрибаси яққол намоён бўлди. Айниқса, биринчи бўлимда ҳаракат қилган Камолиддин Тожиев тажрибаси “Пахтакор” ўринбосарларига қул келди.

Бундан ташқари, майдон эгалари сафида Жамоллидин Машарипов ва Жавоҳир Сиддиқовлар ҳам “Шерлар”нинг ғалабасига замин яратди. Бир сўз билан айтганда, ўринбосарлар баҳсида тажриба ўз сўзини айтди.

Ёшларимиз яна бир жиддий синов кутиб турибди. Ўринбосарларимиз 15 август куни Қўқонда Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши майдонга тушишади. Ушбу баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Ёшлар лигаси. 17-тур
"Пахтакор"  (Тошкент) - "Қўқон-1912" (Қўқон) 5:0 (2:0)
Голлар
: Йўлдошев 24, Мирзаев 41, Хурсанов 55, Жӯраев 81, Олимов 84
"Қўқон-1912": Матниёзов, Рустамов, Эргашев, Раҳмонов, Шокиров, Маликжонов, Маматхўжаев, Зокиржонов, Мелиқўзиев, Ҳасанов, Холматов.
Захира: Омонов, Усмонов, Абдубаннонов, Критинин, Сулаймонов, Мамажонов, Мухторов.
"Пахтакор": Турсунбоев, Йўлдошев, Тожиев, Отахонов, Шаробиддинов, Мирзаев, Сиддиқов, Хурсанов, Исроилов, Машарипов, Ортиқов.
Захира: Бегишев, Олимов, Шоимов, Аҳмаджонов, Дониёр Ҳошимов, Жўраев.



"Андижон": Ёшларимиз "Машъал" билан дуранг ўйнашди


Кеча Олтинкўл туманидаги марказий ўйингоҳда “Андижон” ва “Машъал” ўринбосарлари куч синашди.

Учрашув давомида меҳмонлар икки марта ҳисобда олдинда боришларига қарамай, якунда кучлар тенг келди. Майдон эгаларидан Фарруҳ Мирзаев ва Баҳром Ғофуров гол киритишган бўлса, муборакликлардан Саржор Абдураимов билан Муни Мирмуҳсин Юсупов ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишди.
 
“Андижон” – “Машъал” - 2:2 (0:1)
Олтинкўл. Марказий стадион.
Ҳакам.
Д.Жалимов.
Голлар: Фарруҳ Мирзаев 48, Бахтиёр Қосимов 85 - Сардор Абдураимов 38, Муни Мирмуҳсин Юсупов 58
“Андижон”: Лочин Долимов, Бобур Ўришев, Артур Маматказин, Мадамин Маҳмудов, Фарруҳ Мирзаев, Бахтиёр Қосимов, Фарруҳ Бекмуродов, Абдурасул Абдуғаниев, Хондамир Юлдашев, Равшан Тоҳиров, Дилмурод Маҳмудов.
Захирадан майдонга тушганлар: Баҳром Қосимов, Рўзивой Абдуғаффоров, Шоҳсултон Парпиев, Бунёд Ғаффоров.
“Машъал”: Жавоҳир Илёсов, Искандар Шайқулов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Марадона Сафаров, Сардор Абдураимов, Муни Мирмуҳсин Юсупов, Абдулла Набиев, Шоҳжаҳон Қиличев, Азиз Файзиев, Сирожиддин Аллаев, Шоҳруҳ Достонов.



"Навбаҳор": Ёшлар лигаси: Ғалабасиз серия 5 ўйинга етди


Ёшлар лигаси 17- тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда "ёш навбаҳорчилар" Бекободнинг "Металлург" клубидаги тенгқурларига қарши ўзаро куч синашишди. Афсуски бу сафар ҳам футболчиларимиз очкосиз ортга қайтишди.

Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа вакилларида гол уриш учун жуда қулай имкониятлар яратилди. Бироқ, биринчи бўлимда майдон эгалари ҳисобни очишни уддасидан чиқишди. Ягона гол танаффусгача сақланиб қолди.

Иккинчи бўлимда ўз ўйинини янада кучайтирган Мустафо Байрамов шогирдлари мезбонлар дарвозасига иккита тўп киритишди. Аммо, ёшларимиз худди шунча миқдорда ўз дарвозаларидан гол олиб чиқишга ҳам мажбур бўлишди. Шу тариқа ёшларимизнинг ғалабасиз ўйинлари сони бештага етди.

"Металлург" - "Навбаҳор" 3:2 (1:0). 7 август.
"Навбаҳор"
: Нодир Ашурматов, Акбарали Холдоров, Ботир Тўрабоев, Омон-Биик Ҳалилов, Раҳматулло Бердимуродов, Иброҳим Исмоилов, Азиз Умаров, Билол Шарофиддинов, Ғайрат Жўраев, Дониёр Инамов, Азиз Турғунбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Даврон Исоқов, Илҳом Алибоев, Фаррух Умаралиев.


"Нефтчи": Ёшларимизда ғалаба

Кеча ёшлар лигасининг 17-туридан ўрин олган ўйин бўлиб ўтди. Фарғонада "Локомотив"га қарши баҳсда ёшларимиз Отабек Исроиловнинг голи эвазига ғалаба қозонишди - 1:0.

«НЕФТЧИ» Фарғона - «ЛОКОМОТИВ» Тошкент - 1:0.
7 август, 2015 йил. Фарғона шаҳри. “Қиргули” стадиони.
Ёшлар чемпионати
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев (Тошкент), Шоҳруҳ Аъзамов (Фарғона), Жавоҳир Ҳакимов (Фарғона), Санжар Раҳмонов (Фарғона ш.)
Назоратчи ҳакам: Рашид Айтеков (Тошкент)
Гол: О.Исроилов 10.
«НЕФТЧИ»: А.Абдужалилов, О.Маҳамаджонов, Ҳ.Асқаралиев, З.Нурматов, Д.Турсунов, С.Қулматов, О.Исроилов, Т.Каримов, А.Аминжонов, Ҳ.Якубов.
Захира: С.Смородин, И.Ибрагимов, И.Маматбоқиев, Р. Айвазов, Э.Каримов, С.Абдуллаев, Ҳ.Ғаниев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика