Latest news

00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  1 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  5 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  18 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  3 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  1 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  4 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  75 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  4 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  3 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  11

"Водий футболи": "Қўқон-1912" - "Металлург" учрашуви чипталари сотувда News

"Водий футболи": "Қўқон-1912" - "Металлург" учрашуви чипталари сотувда

Водий клублари 27-тур ўйинларига тайёргарликни бошлашди.
"Қўқон-1912": "Металлург" билан ўйин учун чипталар сотувда

Якшанба куни бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Металлург” учрашуви учун чипталар сотувга чиқди. Чипталар 2 хил тоифада бўлиб 5000 ва 10 000 сўмдан сотилмокда.

Шунингдек, учрашувнинг бошланиш вақти ҳам маълум бўлди. Эртага соат 14:00да ўринбосарлар баҳси ўтказилса, асосий таркиб учрашуви 25 октябрь куни соат 15:30да бошланади. Барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз.


"Нефтчи": Сардор Раҳмонов "Олмалиқ"қа қарши ўйнай олмайди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби кейинги турни 26 октябрь куни сафарда "Олмалиқ" клуби меҳмони бўлади. Ушбу ўйинда жамоага ҳимоячи Сардор Раҳмонов ёрдам бера олмайди. Сабаби футболчининг сариқ карточкалари сони 4тага етди.

Маълумот учун, "Нефтчи" 48 очко билан мусобақа жадвалининг 5-поғонасида бормоқда.


"Андижон": Абдумалик Абдуллаев кейинги турни ўтказиб юборади

Олий лигада қолиш учун курашаётган "Андижон" клуби навбатдаги турни ўз майдонида "Сўғдиёна"га қарши ўтказади. Ушбу учрашувни мезбонлар ҳужумчиси Абдумалик Абдуллаев дисквалификация туфайли ўтказиб юборади.  Ўтган турда майдонга тушмаган Иброҳим Отахоновнинг дисквалификация эса якунига етди.


"Навбаҳор": "Бухоро" билан 17:00да бошланади

"Навбаҳор" кейинги турни Бухорода "Бухоро" жамоасига қарши ўтказади. Мазкур учрашув режага кўра 25 октябрда эмас, 26 октябрда ўтказилади. ПФЛ қарорига кўра 27-турдан ўрин олган айрим ўйинлар бир кунга кечиктирилди. Шу сабабли жамоа "Бухоро" билан 26 октябрда куч синашади. 26 октябрь санасидаги учрашув соат 17.00да бошланишини айтиб ўтиш жоиз. Ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган учрашув эса соат 15.00да старт олади.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика