Latest news

19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  0 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  5 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  2 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 18:14Туркия Суперлигаси. Шомуродов, Файзуллаев ва Алиқулов жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  14 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  7 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  17 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  17 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  9

"Водий футболи". "Қўқон-1912" ғалабасиз серияга барҳам берди News

"Водий футболи". "Қўқон-1912" ғалабасиз серияга барҳам берди

Водий клублари орасида "Қўқон-1912" иккинчи даврани ғалаба билан бошлади.

"Нефтчи" 642 кунлик танаффусдан сўнг йирик ҳисобда ютқазди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби олий лиганинг 16-турида Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлиб 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Шу тариқа, жамоа бу мавсумдаги биринчи бор йирик ҳисобда мағлуб бўлди. "Нефтчи" олий лигада сўнгги бор 2013 йилги мавсумнинг 24-турида "Пахтакор"га йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйган эди.

"Нефтчи" 16та ўйиндан сўнг 33 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 5-поғонасида бормоқда.


"Қўқон-1912" етти ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам берди

Кеча "Қўқон-1912" ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилиб 3:1 ҳисобида таслим қилди.

Рустам Абдуллаев шогирдлари бундан олдин охирги марта 9-турда ғалаба қозонишган ва кетма-кет 7та учрашувда (6 мағлубият ва 1 дуранг) рақибни мағлуб эта олишмади.

Жамоа 14 очко билан мусобақа жадвалининг 12-поғонасида бормоқда.


"Андижон": Кетма-кет тўртинчи бор ўз майдонимизда "Насаф"га ютқаздик

Эдгар Гесс бошчилигидаги "Андижон" клуби ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилиб 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

"Бургутлар" охирги марта 2010 йил ўз уйида бу рақибни мағлуб эта олишган эди. Шундан кейин бўлиб ўтган кетма-кет тўртта баҳсда "аждарлар" водийдан ғалаба билан қайтишди.

Андижонда ўтган сўнгги тўрт учрашув:
02.08.2015 «Андижон» - «Насаф» 0:1
23.05.2014 «Андижон» - «Насаф» 0:1
05.10.2012 «Андижон» - «Насаф» 3:4
05.11.2011 «Андижон» - «Насаф» 0:4


"Навбаҳор": Бугун "Машъал"га қарши ўйнаймиз

Олий лиганинг 16-турида Наманганнинг "Навбаҳор" клуби Муборакда "Машъал" клуби меҳмони бўлади.

Ўйин соат 18:30да Баҳром Вафоев номидаги стадионда бўлиб ўтади.

“Машъал” ва “Навбаҳор” олий лигада жами 29 бора тўқнаш келишган. Натижалар муборакликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. “Машъал” 12та ўйинда зафар қучган, 6та ўйинда дуранг қайд этилган. “Навбаҳор” ҳисоби 11та ғалаба бор.

Биринчи турда Наманганда ўтган баҳсда “Машъал” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Владислав Иванов ва Шохрух Достоновнинг голлари Муборак клубига уч очко келтирган эди.

Бу жамоаларнинг Муборакда ўтган ўйинларида “Машъал” 9 бор зафар қучган. Уч бор ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. “Навбаҳор” ҳисобида 2та ғалаба мавжуд. Сўнгги марта “Навбаҳор” Муборакдан 2004 йил ғалаба билан қайтган. Шундан кейин ташкил этилган 9та учрашувда “Машъал” ўз уйида бу жамоани фақат мағлуб этган. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика