Latest news

08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  0 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  10 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1

Водий футболи. "Нефтчи"нинг қуруқ серияси 3та ўйинга етди News

Водий футболи. "Нефтчи"нинг қуруқ серияси 3та ўйинга етди

Куни кеча водий клублари олий лиганинг 23-туридан ўрин олган ўйинларни ўтказишди.

"Нефтчи": Учинчи ўйинда ҳам гол ўтказмадик

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бу турни Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлди. Учрашувда водий клуби 1:0 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа, "Нефтчи" кетма-кет учинчи ўйинда ҳам ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Ўтган турларда Андрей Фёдоров шогирдлари "Сўғдиёна" (1:0) ва "Бунёдкор" (2:0) клубларини мағлуб этишганди.

Фарғона жамоаси навбатдаги турни ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.


"Навбаҳор": Мағлубиятли серия 5та ўйинга етди

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 23-турни Қаршида "Насаф"га қарши ўтказиб 1:5 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Шу тариқа, Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа кетма-кет бешинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди. Сўнгги бор "лочинлар" 18-турда "Нефтчи"ни таслим қилганди. Шундан сўнг "Сўғдиёна", "Бунёдкор", "Динамо", "Пахтакор" ва "Насаф"га имконият бой берилди.


"Андижон": Ўз майдонимизда яна 2та гол ўтказдик

Олий лигада қолиш учун курашётган "Андижон" клуби ўз майдонида "Локомотив"га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Сергей Ковшов шогирдлари ўз уйларидаги охирги 4та ўйинда камида 2тадан гол ўтказишди. "Олмалиқ" (2:4), "Қўқон-1912" (1:2), "Қизилқум" (3:2) ва "Локомотив" (1:2) билан ўйинларда рақиблар "лочинлар" дарвозасига камида иккитан тўп киритишди.


"Қўқон-1912": Отақўзиев яна гол урди

Рустам Абдуллаев бошчилигидаги "Қўқон-1912" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилиб 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйиндаги ягона голни Носир Отақўзиев меҳмонлар дарвозасига киритди.

Ўтган сафар Қўқонда ўтган "Машъал"га қарши баҳсда ҳам Отақўзиев ўз ҳисобига гол ёзиб қўйганди. Умуман олганда ҳужумчининг бу мавсумдаги голлари сони 8тага етди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика