Latest news

16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  0 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  4 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  0 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  5 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  9 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1

"Водий футболи": "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" ғалаба қозонди News

"Водий футболи": "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" ғалаба қозонди

Кеча олий лиганинг 28-турида водий дербиси бўлиб ўтди.

"Навбаҳор": Кетма-кет учинчи ғалаба

28-турда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилди. Учрашувда наманган клуби 2:1 ҳисобида зафар қучди. Шундай қилиб, "лочинлар"нинг ғалабали серияси учта ўйинга етди. Бундан олдин жамоа "Қўқон-1912" ва "Бухоро" таслим қилинганди.

Кейинги турни "Навбаҳор" Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлади.


"Қўқон-1912": "Нефтчи" илк бор мағлуб этилди

Олий лиганинг 28-турида "Нефтчи" меҳмони бўлган "Қўқон-1912" 1:0 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа, "Қўқон-1912" ўз тарихида илк бор олий лигада "Нефтчи"ни мағлуб этишга эришди. Бугунга қадар “Нефтчи” ва “Қўқон-1912” олий лигада 19 бора тўқнаш келишганди. “Нефтчи” 17та ўйинда ғолиб бўлган, 2 марта дуранг қайд этилганди. “Қўқон-1912” бу рақибни умуман мағлуб эта олмаганди.

"Қўқон-1912" 29-турни "Сўғдиёна"га қарши ўз майдонида ўтказади.


"Андижон": "Бунёдкор"ни умуман мағлуб эта олмаганмиз

Бу икки клуб ўзаро 15 бор куч синашишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Қалдирғочлар” 12та ўйинда ғолиблик нашидасини суришган. 3та ўйин дуранг билан якунланган. “Андижон” ўз тарихида бу рақибни умуман енга олмаган.

“Бунёдкор” Тошкентда ўтган ўйинларда 6 марта ғалабага эришган. “Бургутлар” бу рақиб майдонидан фақат бир бор (2012 йил) дуранг билан қайтган. “Андижон” сафарда “Бунёдкор” дарвозасига битта гол урган. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика