Latest news

07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  5 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37

"Водий футболи": "Навбаҳор" пахта теримида, "Қўқон-1912"нинг октябрь ойидаги ўйинлари News

"Водий футболи": "Навбаҳор" пахта теримида, "Қўқон-1912"нинг октябрь ойидаги ўйинлари

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби куни кеча пахта теримида қатнашди.

"Қўқон-1912": Октябрь ойида кимлар билан ўйнаймиз?

Айни дамда ФИФА кунлари муносабати билан Олий лига ўйинларида кичик танаффус вужудга келди. Умуман олганда, 24-миллий чемпионат якунланишига ҳам 6 тур қолди. Бу ёғига  ҳар бир очко учун қизғин кураш кечиши аниқ. Октябрь ойида “Қўқон-1912” жамоаси яна тўртта ўйин ўтказади. Буларнинг иккитаси водий дербиси мақомини олган бўлиб, ҳар иккала баҳс ҳам меҳмонда бўлиб ўтади.

Аввалига 16 октябрь  куни Қўқонда чемпионлик учун курашаётган Тошкентнинг “Локомотив” клуби меҳмон бўлади.  Орадан беш кун ўтиб, аниқроғи, 21 октябрь куни Наманганда “Навбаҳор” меҳмони бўламиз. 25 октябрь куни ўз майдонимизда Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қиламиз. Ниҳоят, 30 октябрь куни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида “Нефтчи”га қарши майдонга тушамиз.

Октябрь ойида бўлиб ўтадиган ўйинлар:
25-тур
16 октябрь (жума)
Қўқон-1912– Локомотив

26-тур
21 октябрь (чоршанба)
Навбаҳор – Қўқон-1912

27-тур
25 октябрь (якшанба)
Қўқон-1912– Металлург

28-тур
30 октябрь (жума)
Нефтчи – Қўқон-1912


"Навбаҳор": Футболчиларимиз пахта теримида иштирок этишди

"Навбаҳор" клуби аъзолари миллий бойлигимиз ҳисобланмиш пахта йиғим теримида иштирок этишди.

Наманган туманига қарашли далада клуб ходимлари ва футболчилар кун давомида дала заҳматкашларига ёрдам беришди.

Клубнинг 24 нафар аъзолари ҳашар давомида 227 килограмм пахта териб юртимиз хирмонига ўз улушларини қўшишди, - деб ёзилади "Навбаҳор" клуби расмий твиттерида.


"Андижон": Абдуллоҳ Олимов олимпия терма жамоасидан таклиф олди

2015 йилнинг январь ойида Қатарда ўтадиган Осиё чемпионатига Виктор Жалилов бошчилигидаги олимпия терма жамоамиз пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қилмоқда. 9-13 октябрь оралиғида олимпиячиларимиз навбатдаги йиғинни ўтказишади.

Виктор Жалилов мазкур йиғинда иштирок этадиган футболчилар номини маълум қилди. Эътиборлиси, ушбу йиғинда қатнашиш учун “Андижон” жамоаси ярим ҳимоячиси Абдуллоҳ Олимов ҳам терма жамоадан таклиф олди. Эслатиб ўтамиз, Олимов иккинчи даврадан бошлаб жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика