Latest news

13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   2 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  16 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0

"Водий футболи": "Навбаҳор" иккинчи даврани дуранг билан бошлади News

"Водий футболи": "Навбаҳор" иккинчи даврани дуранг билан бошлади

Водий клубларидан энг охирги бўлиб "Навбаҳор" 16-тур ўйинини ўтказди.
"Навбаҳор": Иккинчи даврани дуранг билан бошладик

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 16-турни Муборакда "Машъал" меҳмони бўлиб 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашув давомида "лочинлар" икки тўп фарқ билан олдинда боришди, бироқ "Машъал" иккита гол уриб ҳисобни тенглаштира олди. Баҳс сўнггида ярим ҳимоячи Азим Аҳмедов иккинчи сариқ карточка туфайли майдонни тарк этди. Биринчи бўлимнинг ўзида бош мураббий Бахтиёр Ашурматовга ҳам қизил карточка кўрсатилган эди.


"Нефтчи": Мурод Исмоилов: "Бу мавсумда ҳеч ким бизга иккитадан ортиқ гол ура олмаганди"

"Шўртан" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг Мурод Исмоилов ўз фикрларини билдирди.

Ушбу учрашувдан олдин аҳамиятсиз муаммоларга дуч келган эдик, аммо улар ўта жиддий бўлиб чиқди. Сўнги ўйин олди ўтказилган машғулотларда асосий ҳимоячиларимиздан бири Жаҳонгир Меҳмонов жароҳат олиб жамоага ёрдам беролмаган бўлса, Мансур Саидов, Муҳсин Убайдуллаев ва Умид Қодиров каби уч нафар футболчимиз сариқ ва қизил карточкалар сабабли майдонга тушолмадилар. Шу сабабли, ҳимоя чизиғида тезкор равишда тартибни ўзгартиришимизга тўғри келди. Бу эса ўз ўрнида якуний натижага таъсир ўтказди.

Аммо бу баҳона бўла олмайди, чунки бундан олдин жорий чемпионатда бизга ҳеч ким иккитадан ортиқ гол урмаган эди. Орқа ва олди чизиқларда катта хатоларга йўл қўйганимиз етмагандек, бирор бир жиддий вазият ҳам яратолмадик. Бу ҳаракатларимиз билан “Шўртан” га олдинга юриш учун катта туртки бериб қўйдик ва рақибимиз бундай имкониятлардан самарали фойдаланиб очиқ ўйин кўрсатди. Натижа ҳам адолатли бўлди деб ўйлайман. Биз эса ҳатоларимиз устида кўп ишлашимиз зарур, чунки бизларни олдинда анча оғир ўйинлар ва кучли рақиблар кутиб турибди.


"Андижон": Вуйович ва Анвар Бердиев тиббий кўрикдан ўта олмагани сабаб "Насаф"га қарши ўйнай олмади

Эдгар Гесс бошчилигидаги "Андижон" клуби 16-турда "Насаф"га ютқазиб қўйди. Ушбу баҳсда мезбонлар сафида Предраг Вуйович ва Анвар Бердиев ўйнашмади. Бунга футболчилар давралар оралиғидаги тиббий кўрикдан ўта олишмагани сабаб қилиб кўрсатилди.

Иккала футболчи ҳам қайтадан тиббий кўрикдан ўтади. Агар шифокорлар рухсат беришса улар яна майдонга қайтишади.


"Қўқон-1912": Отақўзиев клуб сафида дублга эришган илк футболчи

"Қўқон-1912" иккинчи давранинг илк учрашувини ўз майдонида "Динамо"га қарши ўтказиб 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсда мезбонлар ҳужумчиси Носир Отақўзиев дублга эришди. Таъкидлаш лозимки, 2015 йилги мавсумда қўқонликлар сафид ҳеч қайси футболчи бир ўйинда иккита гол урмаган эди. Айнан Отақўзиев 6та гол билан клуб тўпурари бўлиб турибди.

Носир Отақўзиев сўнгги бор олий лигада 2013 йилнинг 21 сентябрь кунида "Нефтчи" таркибида "Гулистон" билан баҳсда дублга эришган эди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика