Latest news

21:13Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  58 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   23 21:11Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" – "Галатасарай". Шомуродов асосийда, Файзуллаев қайдномада йўқ  4 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  0 21:00АПЛ. "Манчестер Сити" Холанднинг дубли эвазига "Эвертон"ни мағлубиятга учратди  4 20:45"Челси" жуда кўп қизил карточка олмоқда  3 20:43Бундеслига. ​"Бавария" – "Боруссия Д". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 20:39АПЛ. "Фулхэм" – "Арсенал". Таркиблар маълум!  2 20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  1 19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  2 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  44 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2

"Водий футболи": Фёдоровнинг Исмоилов ҳақидаги фикрлари News

"Водий футболи": Фёдоровнинг Исмоилов ҳақидаги фикрлари

Водий клублари 21-турда 3та ғалабага эришишди.

"Қўқон-1912": "Бухоро"га қарши тайёргарлик бошланди

Олий лигада жўжани санайдиган паллага етиб келди. Энди йўқотилган ҳар бир очко олтинга тенг бўлади. Шу боис бу ёғига ўйинлардаги шиддакорлик ошишига шубҳа йўқ.

“Қўқон-1912” жамоаси вакиллари ҳам шуни тўғри англаган ҳолда машғулотларга зўр беришган. “Машъал” устидан қозонилган ғалабадан кейин футболчиларга бир кунлик таътил берилгани боис кеча футболчилар дам олишди. Бугундан эса олдинда турган муҳим баҳс – “Бухоро”га қарши кечадиган ўйинга тайёргарлик бошлаб юборилди. Рустам Абдуллаев шогирдлари Бухородан ҳам ижобий натижа билан қайтиш учун астойидил тер тўкишмоқда. 


"Нефтчи": Андрей Фёдоровнинг Мурод Исмоилов ҳақидаги фикрлари

Андрей Фёдоров "Нефтчи" бош мураббий Мурод Исмоилов ҳақида ўз фикрларини билдирди. 

"Наманганда бўлиб ўтган асабий учрашувдан кейин, бош мураббий ўзини ёмон ҳис қилди. Шифокорларнинг таҳшисига асосан, учрашув пайити жамоа билан бирга бўлиши мақсадга мувофиқ эмаслиги маслаҳат берилди. 

Мана ўшандан бери Мурод Исмоилов машғулотларда фаол иштирок этсада, учрашув пайти жамоа билан бирга эмас. Мен мана шу қисқа давр ичида захира зриндиғида ўтирган ва жамоа ўйинини бошқарган бош мураббийга қанчалик қийинлигини тушиниб етдим. Ўйин пайти бир томондан майдонда бўлаётган кескин  кураш таъсир қилса, иккинчи  томондан, ҳакамларнинг хатти-ҳаракатлари-ю, баъзи бир бир ишқибозларнинг ўйламай қичқирган гаплари, ҳақоратлари ҳар қандай темир асабни ҳам эритиб юборади. 

Мурод эса барча ҳайқириқларни юракка яқин олади ва оқибатда асбийлашиб кетади. Умид қиламизки, кейинги ўйинларда, агар шифокорлар изин берса, Мурод Музаффарович мураббийлар штабидаги ўз ўрнини эгалайди", - дейди Фёдоров.


"Навбаҳор": Кетма-кет учинчи мағлубият

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 21-турни Самарқандда "Динамо" клубига қарши ўтказиб 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

Шу тариқа, жамоа олий лигада кетма-кет учинчи бор мағлуб бўлди. Ўтган турларда Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа "Бунёдкор" (0:1) ва "Сўғдиёна" (0:2) билан баҳсларда имкониятни бой берганди. 

Иккинчи давранинг дастлабки учта ўйинида ютқазмаган "лочинлар" кетма-кет учта ўйинда мағлуб бўлишди. 


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика