Latest news

12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  0 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0

"Водий футболи". "Андижон" 3 ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам берди News

"Водий футболи". "Андижон" 3 ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам берди

Водий клубларининг 25-турдан кейинги сериялари ҳақида маълумот берамиз.

"Навбаҳор": Сафардаги мағлубиятли серия 4тага етди

наманганнинг "Навбаҳор" клуби бу турни Олмалиқда ўтказиб 1:2 ҳисобида ютқазди.

Шундай қилиб, "Навбаҳор"нинг сафардаги мағлубиятли серияси 4та ўйинга етди. "Лочинлар" "Сўғдиёна", "Динамо", "Насаф"
ва "Олмалиқ"қа ютқазишди.


"Андижон": 3та ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам берилди

Олий лиганинг 25-турида "Андижон" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилиб 1:0 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа, жамоанинг 3 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйилди. Бундан олдин "бургутлар" "Шўртан" (0:0), "Локомотив" (1:2) ва "Навбаҳор"га (0:1) қарши ўйинларда юта олмаганди.

Кейинги турда "Андижон" Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлади.


"Қўқон-1912": Мағлубиятсиз серия 3та бўлди

Рустам Абдуллаев бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоаси ўз уйида "локомотив" билан дуранг ўйнади - 2:2.

Шундай қилиб, қўқонликларнинг мағлубиятсиз серияси 3та ўйинга етди. Жамоа "Қизилқум"ни мағлуб этганди, кейин "Шўртан" билан сафарда ва "Локомотив" билан ўз уйида дуранг ўйнашди.

Кейинги турда "Қўқон-1912" Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика