Latest news

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  7 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

"Водий футболи": 29-турда умуман ғалаба йўқ News

"Водий футболи": 29-турда умуман ғалаба йўқ

Водий клублари 29-тур ўйинларида биронта ғалабага эриша олишмади.

"Навбаҳор": Ғузорда мағлуб бўлдик

Олий лиганинг 29-турида Наманганнинг "Навбаҳор" клуби Ғузорда "Шўртан" клуби меҳмони бўлди. Учрашувда "лочинлар" 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйишди. "Навбаҳор" ҳисобидаги ягона голни Дилшод Жабборов урди.

Жамоа 37 очко билан мусобақа жадвалининг 7-поғонасида бормоқда. Сўнгги турни "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив" клубига қарши ўтказади.


"Нефтчи": "Бухоро"га ютқазиб қўйдик

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бугун Бухоро меҳмони бўлиб 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. "Нефтчи" таркибида ягона голни Умид Қодиров урди.

Фарғоналиклар 49 очко билан бешинчи ўринда боришмоқда. Жамоа мавсумни шу ўринда тугатиши аниқ бўлди.

Охирги турда "Нефтчи" ўз уйида "Қизилқум"га қарши ўтказади.


"Қўқон-1912": Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда ютқаздик

Олий лиганинг 29-турида "Қўқон-1912" ўз уйида "Сўғдиёна"ни қабул қилди. Ўйинда меҳмонлар 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Қўқонликлар сафида ягона голни Отабек Ҳайдаров Жиззах клуби дарвозасига урди.

30-турни "Қўқон-1912" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши ўтказади.


"Андижон": Олий лигада қолдик

Сергей Ковшов бошчилигидаги "Андижон" клуби бугун ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилди. Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. "Бургутлар" сафида Фарҳод Бекмуродов тўп киритди.

Ўз очколарини 28тага етказиб олган "Андижон" 13-ўринни сақлаб қолди ва олий лигада қолиш вазифасини бажарди.

Охирги турни "бургутлар" Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўтказади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика