Latest news

12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  0 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  2 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  0 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  7 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  3 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5

"Водий футболи": 17-турда иккита ғалаба ва иккита мағлубият News

"Водий футболи": 17-турда иккита ғалаба ва иккита мағлубият

Водий клублари 17-тур ўйинларини ўтказишди.

"Андижон": "Машъал" мағлуб этилди

Олий лиганинг 17-турида "бургутлар" Муборакнинг "Машъал" клубини қабул қилди. Ўйин тақдирини иккинчи бўлимда Иқбол Бобохоновнинг пенальтидан урган голи ҳал қилди - 1:0.

"Андижон" 4 ўйинлик мағлубиятли сериядан сўнг ғалаба қозониб ўз очколарини 14тага етказиб олди. Жамоа 13-поғонада бормоқда.


"Навбаҳор": Бекободдан ғалаба билан


Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Навбаҳор" клуби Бекободда "Металлург" клуби меҳмони бўлди. Учрашувда "лочинлар" 3:2 ҳисобида зафар қучишди.

Қаҳрамон Муҳаммаджонов, Дилшод Жабборов ва Шаҳбоз Эркинов томонидан урилган голлар "Навбаҳор"га ғалаба келтирди. Жамоа 22 очко билан мусобақа жадвалининг 8-ўринига чиқиб олди.



"Қўқон-1912": Тошкентда йирик мағлубиятга учрадик


"Пахтакор" меҳмони бўлган қўқонликлар чемпионга 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

Водий клуби сафида ягона жавоб тўпини иккинчи давра бошида яна жамоага қайтган Отабек Ҳайдаров киритди.

"Қўқон-1912" 14 очко билан мусобақа жадвалининг 14-поғонасида бормоқда.


"Нефтчи": "Локомотив"га ютқаздик

Мурод Исмоилов бошчилигидаги "Нефтчи" кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлишди. Иккинчи даврани Ғузордаги йирик мағлубият билан бошлаган фарғоналиклар бу сафар "Локомотив"га ютқазиб қўйишди - 1:2.

Мурод Бобожоновнинг битта голи жамоани мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

Уч ўйиндан буён юта олмаётган "Нефтчи" 33 очко билан 5-ўринга тушиб қолди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика