Latest news

10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  1 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  2 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  40 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2

Водийда "Андижон" фахрийлари тенгсиз News

Водийда "Андижон" фахрийлари тенгсиз

Андижондаги “Соғлом авлод” стадионида фахрийлар ўртасида водий жамоаларининг очиқ турнири ўтказилди.

Мусобақада Андижон, Фарғона, Наманган ва Қўқон фахрийлар жамоалари иштирок этиши кўзда тутилганди. Аммо айрим сабабларга кўра фарғоналиклар турнирда вақтида етиб кела олишмади. Наманган вилояти шарафини эса Косонсой фахрийлар жамоаси ҳимоя қилди.

Дастлаб майдонга Қўқон ва Косонсой фахрийлари тушишди. Учрашув 2:2 ҳисоби билан якунланди. Пенальтилар сериясида омад косонсойликларга кулиб боқди – 4:3. Фарғона жамоаси Андижонга вақтида кела олмагани боис мезбонлар финалга тўғридан-тўғри йўлланма олишди. Андижон ва Косонсой фахрийлари ўртасидаги финал баҳси қизиқарли ўтди. Рустам Абдиев, Қобил Олимжонов, Виталий Легай бошчилигидаги мезбонлар финалда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Турнир ғолиби бўлган Андижон фахрийлар жамоаси махсус Кубок билан тақдирланди. Мусобақа якунланганидан сўнг барча фахрий футболчи ва иштирокчилар дастурхон атрофида жам бўлишди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика