Latest news

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  7 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

“Водий футболи”. Жавоҳир Расулов ва Шукурали Пўлатов дербини мухлислар қаторида кузатади News

“Водий футболи”. Жавоҳир Расулов ва Шукурали Пўлатов дербини мухлислар қаторида кузатади

Водий футболига оид янгиликлар билан таништириб боришда давом этамиз.
“Андижон”: Ёшлар лигаси баҳси Олтинкўлда бўлиб ўтади
Бугун ёшлар лигасининг 11-тур ўйинларига старт берилади. Водийда кичик дерби бўлиб ўтади. “Андижон” ёшлари азалий рақиби “Нефтчи”ни қабул қилади. Ўтган мавсум фарғоналик ёшларга устозлик қилган Сергей Ковшов бугунги кунда “Андижон” ёшлари билан ишламоқда. “Нефтчи” ёшлар жамоасини бошқариб келаётган Баҳром Ҳайдаров эса илгари “Андижон”да футболчи сифатида фаолият юритганди. Шу боис мазкур учрашувнинг қизиқарли кечишини таҳмин қилиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, учрашув Олтинкўл туманидаги стадионда бўлади, кичик дерби 17:00да бошланади.


“Қўқон-1912”: “Навбаҳор” билан ўйинга чипталар сотувга чиқди
31 май, якшанба куни Қўқонда мухлисларни яна бир қизиқарли кечиши кутилаётган водий дербиси кутиб турибди. Ҳозирча ўз майдонида мағлуб бўлмаётган “Қўқон-1912” шу куни ҳам табиийки мухлислари қаршисида ғалаба учун ўйнайди. Турнир жадвалидаги ўрнига ҳавас қилиб бўлмайдиган “Навбаҳор” жамоаси ҳам сафардан очко билан қайтиб кетишга уриниши турган гап. Мазкур қарама-қаршиликка чипталар аллақачон сотувга чиқди. Чипталарни стадион кассаларида сотилмоқда. Сиз чипта олмадингизми? У холда шошилинг.




“Нефтчи”: Жавоҳир Расулов дербини мухлислар қаторида кузатади
Марказий ярим ҳимоячи Жавоҳир Расулов эртанги баҳсни ўтказиб юборади. Боиси иқтидорли футболчида жарохат бор.

Бундан ташқари, Шукурали Пўлатов ҳам дисквалификация туфайли майдонга туша олмаслиги, табиийки мураббийлар штаби олдида бир қатор муаммоларни келтириб чиқаради.


“Навбаҳор”: Бугунги машғулот Наманганда бўлади
“Навбаҳор” футболчиларининг кечаги машғулоти Тошкентда ўтган эди. Жамоа бугун Наманганга қайтиб келди ва водий дербисига тайёргарликни давом эттиради.
“Навбаҳор”нинг бугунги машғулоти Намангандаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика