Latest news

21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  149 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир"  1 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  35 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0

“Водий футболи”. Видео. “Нефтчи” – “Насаф” 0:1 News

“Водий футболи”. Видео. “Нефтчи” – “Насаф” 0:1

Водий футболига оид янгиликларни бериб боришда давом этамиз.
“Андижон”: Бир кунлик дам
Кеча олий лиганинг 10-турида Бекободга сафар қилган жамоамиз “Металлург”га йирик 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Албатта, жамоамизни Бекободда йирик ҳисобда ютқазишини кўпчилик кутмаган бўлиши табиий. Чунки андижонликлар жорий чемпионатда йирик ҳисобда имкониятни бой бермаганди. Ҳатто “Насаф”, “Локомотив” ва “Олмалиқ” каби етакчилар билан беллашувда ҳам йирик мағлубият қайд этилмаганди. Аммо жамоамизни Бекободда ўйини қовушмади.
Ана шу ўйиндан кейин Эдгар Гесс футболчиларга бир кунлик дам берди. Эртадан жамоамиз яна Андижонга йиғилиб навбатдаги водий дербисига тайёргарликни бошлайди.


“Қўқон-1912”: Ишқибозларимиз Тошкент томон йўлга чиқди

Бугун 24 май, шанба. Олий лиганинг 10-тури якунига етади. Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида кечадиган баҳс соат 18:00да старт олади.
Мазкур ўйинга бўлган қизиқиш юқори бўлаётганини сир эмас. Айниқса қўқонлик ашаддий ишқибозлар севимли жамоасининг олдинги турдаги ғалабасидан сўнг бугун пойтахт томон йўлга чиқди. Шунингдек аслида қўқонлик бўла туриб, бугунги кунда Тошкентда истиқомат қилаётган мухлислар ҳам бугун ТТЙМИ стадионида “Қўқон-1912”ни қўллаб-қувватласа ажаб эмас. Айишларича, стадионда 4 ва 5 секторлар меҳмонларга ажратилган экан. Ҳақиқий аншлаг кўрсак ажаб эмас.


“Навбаҳор”: Отабек Валижонов “Қўқон-1912” билан ўйинни ўтказиб юборади
Кеча “Олмалиқ”қа қарши кечган баҳснинг иккинчи бўлимида Отабек Валижонов бош ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкани қабул қилиб олди ва майдонни шерикларидан олдинроқ тарк этишга мажбур бўлди.
Энди “Навбаҳор”нинг кейинги турдаги баҳсида Валижонов майдонга туша олмайди. Айтиш лозимки, “Лочинлар”нинг навбатдаги рақиби - “Қўқон-1912”.


“Нефтчи”: “Насаф” билан ўйин видеоси

“Нефтчи” кеча “Истиқлол” стадионида “Насаф”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Қуйида ана шу учрашувдаги вазиятларни томоша қилишингиз мумкин.

TAS-IX

TAS-IX эмас

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика