Latest news

23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  0 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  11 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  26 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28

“Водий футболи”. Шукурали Пўлатов дербида майдонга туша олмайди News

“Водий футболи”. Шукурали Пўлатов дербида майдонга туша олмайди

Водий футболига оид янгиликлар билан таништириб боришда давом этамиз.
“Андижон”: Асқаралиев ва Отахонов таркибга қайтди

Андижонликлар шанба оқшомида азалий рақиби “Нефтчи”ни қабул қилади. Водий дербисининг навбатдаги баҳсига “бургутлар” ҳам астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Ўтган турда дисквалификация сабабли майдонга туша олмаган Санжар Асқаралиев билан Иброҳим Отахонов бўлажак ўйинда иштирок эта олади. Фақат бу мураббийнинг қарорига боғлиқ бўлади.


“Навбаҳор”: Эртага ўйин


Айни пайтда Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида истиқомат қилаётган “Навбаҳор”ни эртага яна бир жиддий ўйин кутиб турибди. Боиси мамлакат кубогининг 1/8 финал дастлабки учрашувида Тошкентнинг “Локомотив” клуби меҳмони бўлади. Мазкур учрашувдан олдин такркибда йўқотишлар бўлиб, ўтган учрашувда қизил карточка майдонни тарк этган Отабек Валижонов эртанги баҳсда майдонга туша олмайди. Дарвоқе, эртага Бахтиёр Ашурматов захира ўриндиғида ўтириб, шогирларига кўрсатма бериб боради. Ўтган учрашувдан сўнг унинг дисквалификация муддати поёнига етди.


“Нефтчи”: Шукурали Пўлатов дербида майдонга туша олмайди

Ушбу ҳафтада “Нефтчи”ни меҳмонда яна бир қийин ўйин кутиб турибди десак муболаға бўлмайди. Боиси “Андижон” ўтган турдаги мағлубиятдан сўнг бу сафар ўз майдонида мухлисларини фақат ғалаба билан хурсанд қилиши талаб этилади. Одатда дербида жамоаларнинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. “Андижон” ва “Нефтчи”нинг навбатдаги тўқнашуви олдидан фарғоналиклар таркибида жиддий йўқотиш бўлиб, бу – марказий ҳимоячи Шукурали Пўлатовнинг дисквалификация туфайли майдонга туша олмаслигидир. Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида “Андижон” шарафини ҳимоя қилган Аббос Махсталиев эса жарохатдан сўнг тикланиш жараёнини ўтказмоқда.


“Қўқон-1912”: Жамоа бугун йиғилади

“Локомотив”га қарши баҳсдан кейин мураббийлар штаби футболчиларга бироз дам берганди. Бугун жамоа яна Қўқонда йиғилади ва навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлайди. Маълумки, 31 май куни “Қўқон-1912” ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилади.

Айтиш лозимки, бўлажак баҳснинг бошланиш вақти маълум бўлди. Хусусан 30 май шанба куни, ёшлар лигасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” баҳси одатдагидек “Марказий” стадионда кечади. Учрашув соат 16:30да бошланиши кўзда тутилган. 31 май куни эса олий лиганинг 11-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашуви эса соат 17:00да старт олади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика