Latest news

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  5 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  1 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  5 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  18 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

"Водий футболи". Шерзод Ҳакимов уйланмоқда. “Навбаҳор” бугун йиғилади News

"Водий футболи". Шерзод Ҳакимов уйланмоқда. “Навбаҳор” бугун йиғилади

Водий футболига оид янгиликлар билан таништириб боришда давом этамиз.

“Нефтчи”: Шерзод Ҳакимов уйланмоқда

Фарғоналиклар келаётган якшанба куни ўз майдонида “Олмалиқ”ни қабул қилади. Бўлажак баҳсга жамоа жиддий тайёргарлик кўрмоқда. 8 июнь куни ҳужумчи Шерзод Ҳакимовнинг никоҳ тўйи. Унга футболчилар муносиб совға сифатида навбатдаги турда ғалаба тақдим этмоқчи. “Олмалиқ” билан ўйинларнинг бошланиш вақти маълум бўлди. Унга кўра, 6 июнь куни Қиргулидаги “Нефтчи СК” стадионида кечадиган “Нефтчи” – “Олмалиқ” ёшлари ўртасидаги баҳс 17:30да старт олса, 7 июнь куни олий лига доирасидаги баҳс “Истиқлол” стадионида соат 18:00да бошланади. 

“Навбаҳор”: Жамоа бугун йиғилади

Режага кўра футболчилар айни пайтда клуб қароргоҳига етиб келмоқда. Ўтган турда майдонга тушмаган Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов ва яна ёшлар жамоасидаги бир қатор футболчилар кеча ёрдамчи мураббийлар бошчилигида машғулот ўтказишди. Бугундан Бахтиёр Ашурматов машғулотларга ўзи бошчилик қилади. “Навбаҳор”нинг ҳам навбатдаги ўйинини бошланиш вақтлари маълум бўлиб улгурди. Клуб матбуот хизматининг айтишича, 5 июнь куни ёшлар лигасининг 12-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бухоро” учрашуви Тўрақўрғондаги “Ёшлик” стадионида соат 17:00да бошланади. Олий лига ўйини эса 6 июнь куни Наманган шаҳридаги “Марказий” стадионда 18:00да старт олади. 


“Қўқон-1912”: “Металлург” билан ўйинга астойдил тайёргарлик кўрилмоқда


Қўқонликлар навбатдаги турни сафарда аниқроғи, Бекободда “Металлург”га қарши ўтказади. Бўлажак баҳсга жамоа аъзолари пухта тайёргарлик кўрмоқда. Таркибда айтарли йўқотишлар йўқ. “Металлург” ёшларига қарши баҳс 5 июнь куни “Анохин” номли стадионда 17:30да бошланса, 6 июнь куни эса олий лига учрашуви “Марказий” стадионида 18:00да бошланиши режалаштирилган. 

“Андижон”: Асрор Раҳмонов “Сўғдиёна”га қарши баҳсни ўтказиб юборади

Ўтган турда “Нефтчи” билан ўйинда ҳакам томонидан иккинчи маротаба сариқ карточка билан огоҳлантириб, майдонни шерикларидан олдин тарк этишга мажбур бўлган Асрор Раҳмонов энди дисквалификация туфайли навбатдаги баҳсни ўтказиб юборишга мажбур. Эслатиб ўтамиз, андижонликлар мазкур турни 6 июнь шанба куни сафарда “Сўғдиёна”га қарши ўтказади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика