Latest news

13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  0 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  5 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  12 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  2 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  44 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  4

“Водий футболи”. “Қўқон-1912” меҳрибонлик уйига боради News

“Водий футболи”. “Қўқон-1912” меҳрибонлик уйига боради

Водий футболидаги янгиликларни беришда давом этамиз.
“Андижон”: Жамоа бугун йиғилади

Бир кунлик ҳордиқдан сўнг “Андижон” жамоаси бугундан яна ўз қароргоҳига йиғилди. Охирги икки турдан бери жамоа йирик ҳисобларда мағлубиятга учраб мухлисларини ранжитиб келмоқда.

Энди “Андижон” навбатдаги турни сафарда “Сўғдиёна” клубига қарши ўтказади. Мазкур учрашувда жамоа қандай қилиб бўлмасин очко олишни кўзлаган ҳолда тайёргарликни бошлади. “Сўғдиёна”га қарши ўйиндан олдин ҳам таркибда ўзига яраша йўқотишлар бор. Сайриддин Ғаффоров жароҳатга дуч келган. Бундан ташқари ўтган турда қизил карточка олган Асрор Раҳмонов ҳам жиззахликларга қарши баҳсни ўтказиб юборади.


“Нефтчи”: Жамоа бугун йиғилади

“Андижон”га қарши баҳсдан сўнг футболчиларга дам берилганди. Бугун эса жамоа яна ўз қароргоҳида йиғилади. “Нефтчи”нинг навбатдаги рақиби “Олмалиқ”. Бўлажак баҳсга эса бугундан тайёргарлик бошланади. Дисквалификация туфайли ўтган турда иштирок эта олмаган Шукурали Пўлатов яна кейинги ўйинлардан жамоага ёрдам бера бошлайди.


“Қўқон-1912”: Бугун меҳрибонлик уйига борилади


“Навбаҳор” билан ўйиндан сўнг футболчиларга бугун дам берилди. 1 июнь халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Қўқон-1912” ФК бугун меҳрибонлик уйида бўлиб, ота-онасиз бўлган ва бугунги кунда у ерда тарбияланаётган болакайлар билан учрашиб, уларга эсталик совғаларни улашади. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берамиз.


“Навбаҳор”: Футболчиларга дам берилди

Олий лига 11-турида “Қўқон-1912” жамоаси билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг “Навбаҳор” ўйинчиларига бир кунлик дам берилди.

Футболчилар эртага Намангандаги базада йиғилади ва Бахтиёр Ашурматов бошчилигида машғулотларга киришади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика