Latest news

03:00Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Севилья"ни мағлуб этди ва Мадрид жамоаларига максимал яқинлашиб олди  70 02:43А Серия. Етакчи "Наполи" ўз уйида очко йўқотди  0 01:12Аввал биз ҳужумга ўтамиз (мутолаа учун)  0 01:05Англия кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 00:12Криштиану Роналду "Ал Насср" билан шартномасини 2026 йилга қадар узайтирди — Скира  3 23:15МЮ ва "Астон Вилла" Фермин Лопес учун 70 млн евро тўлашга тайёр эди. Хавбек "Барселона"дан кетишни хоҳламади  3 22:23Рафинья ким сабаб "Барселона"га ўтганини айтди  4 21:59Англия кубоги. "Ливерпуль" Чемпионшипнинг сўнгги ўриндаги жамоасига мағлуб бўлиб, сенсацион тарзда мусобақадан чиқиб кетди  26 21:10"Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан "Реал"да жиддий йўқотиш  21 20:53Озарбайжон чемпионати. Жалолиддинов ва "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Раҳмоналиев ва "Сабаҳ" эса ўз уйида ғалаба қозонди  1 20:37"ФарДУ" 15 февралдан Тошкент шаҳрида йиғинга киришади, дастлабки рақиблар маълум  0 20:13Янги мавсум Про лигада 6та жамоа қатнашади, бошқа мамлакатларнинг иккинчи дивизионидаги ҳолат қандай?  19 19:44CAFA аёллар футзал мусобақаси. Ўзбекистон илк турда Эронга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  13 19:36Назорат ўйини. "Навбаҳор" БАА жамоасига жавобсиз 16та гол урди!  27 18:58Луис Диас Лондон клубига ўтиши мумкин  9

"Водий футболи": "Нефтчи" бугун "Сўғдиёна" билан ўйнайди News

"Водий футболи": "Нефтчи" бугун "Сўғдиёна" билан ўйнайди

Водий клублари иккинчи даврага тайёргарликни Тошкентда давом эттиришмоқда.

"Андижон": Таркибга Мошняга ва Вуйович қўшилди

“Андижон” жамоасининг Тошкентда олиб бораётган ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда. “Сўғдиёна” жамоаси билан бўлган назорат учрашувидан кейин кеча жамоамиз “Солиқчи” стадионида машғулот ўтказди.

Кечаги кунда машғулотларда 24 нафар футболчи иштирок этди. Бир кун аввал таркибда кўринмаган Иқбол Акрамов билан Абдумалик Абдуллаев яна машғулотларда қатнашишяпти. Бундан ташқари жамоамизнинг янги аъзоси Анвар Бердиев ҳам машғулотларда астойдил меҳнат қилмоқда. Бугун эрталаб Тошкентга Молдавиядан Геннадий Мошняга ва Черногориядан Предраг Вуйович етиб келишди. Улар ёзги таътилни ўз ватанида ўтказиб қайтдилар. Бугундан Вуйович билан Мошняга ҳам машғулотларда иштирок этишни бошлашади. Эртага жамоамиз иккинчи назорат ўйинида “Бунёдкор” билан куч синашади.


"Нефтчи": Бугун "Сўғдиёна"га қарши ўйин

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Тошкентдаги йиғинни давом эттирмоқда. Жамоа ўтган куни "Локомотив" ёшларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб 5:0 ҳисобида зафар қучганди. Бугун Мурод Исмоилов бошчилигидаги жамоа Қибрайда "Сўғдиёна"га қарши майдонга тушади.


"Қўқон-1912": Бугун футболчиларимиз тиббий кўрикдан ўтишади

Кеча хабар берганимиздек, “Қизилқум”га қарши кечган ўртоқлик учрашувидан кейин жамоанинг ўн кундан ошиқ давом этган Қизилтоғдаги йиғини якунига етди. Бугун футболчиларимиз тиббий кўрикдан ўтишади. Сўнг футболчиларимизга икки кунлик таътил берилади. Жамоанинг навбатдаги йиғини 26 июль куни Қўқонда давом эттирилади.


"Навбаҳор": Алимов ва Абдураҳмонов иккинчи даврада бизнинг жамоада ўйнайди

"Пахтакор" футболчиси Наврўз Алимов иккинчи даврани Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида ўтказадиган бўлди. Шунингдек, маълум бўлишича Достон Абдураҳмонов ҳам иккинчи даврани наманганликлар сафида ўтказадиган бўлди. "Навбаҳор" мураббийлар штабига тажрибали мутахассислардан бири Александр Волков қўшилди. Волков Чирчиқдаги йиғинда сафга қўшилиши кутилганди. Мураббий шахсий ишларини ҳал қилгач жамоада иш бошлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика