Latest news

08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  0 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  9 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21

"Водий футболи". "Навбаҳор"да дуранг, "Андижон"да мағлубият News

"Водий футболи". "Навбаҳор"да дуранг, "Андижон"да мағлубият

Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган иккинчи кунда водий клублари 1 очко тўплашди.
"Андижон": Жамоамиз "Локомотив" олдида ожиз қолди

Кеча олий лиганинг 8-турида Тошкентда "Локомотив" клуби меҳмони бўлган "бургутлар" 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

Эдгар Гесс бошчилигидаги жамоа 5 очко билан мусобақа жадвалининг 15-поғонасида бормоқда. "Андижон" кейинги ўйинни 16 май куни ўз майдонида водийнинг яна бир клуби Наманганинг "Навбаҳор" клубига қарши ўтказади.



"Нефтчи": Айбек Нурбоев: Халқимизни байрам билан табриклайман


"Динамо" устидан қозонилган ғалабадан сўнг "Нефтчи" ҳимоячиси Айбек Нурбоев ўз фикрларини билдирди.

"Анчадан буён майдонга тушмаётгандим. Бугун тушиб гол уришга эришдим. Мухлисларни байрам билан табриклайман. Ушбу ғалаба уларга бағишланади.



"Навбаҳор": Еттинчи голни еттинчи футболчи урди

Олий лиганинг 8-турида "Навбаҳор" клуби Наманганда "Насаф" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Кечаги гол мавсумдаги еттинчи гол бўлди. Қизиғи "лочинлар" сафида ушбу голларни турли 7 нафар футболчи урди. Бунга қадар Азим Аҳмедов, Дилшод Жабборов, Отабек Валижонов, Санъат Шихов, Шахбоз Эркинов ва Улуғбек Бақоев ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишганди. "Насаф" билан баҳсда Мўйдин Мамазулумов тўп киритди.



"Қўқон-1912": Дониёр Усмонов эртадан жамоага қўшилади

"Қизилқум" билан ўйинда жамоага ёрдам бера олмаган иқтидорли ҳужумчи жарохатини даволатиш билан банд.

Усмоновнинг ўзи билан суҳбатлашганимизда, шифокорларнинг берган кўрсатмасига биноан даволанмоқда. Эртага "Қўқон-1912" ўз қароргоҳида йиғилади. Усмонов ҳам Қўқонга бориб, машғулот ўтказишини маълум қилди. Катта эхтимол билан "Шўртан"га қарши баҳсда Дониёр ҳам ўйнаши мумкин. Бу эса мухлисларни қувонтириши аниқ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика