Latest news

13:58Вардининг эҳтимолий янги клуби маълум  0 13:37"Қўқон-1912" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши беллашувда камбэк қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:58"Чикаго Файр" Де Брюйне билан музокаралар олиб бормоқда  0 12:35Симеоненинг журналистнинг Баэна ҳақида гапириш илтимоси ҳақида: "Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсиз. Жамоангизда ўйнамаётган одам ҳақида гапириш мумкин эмас"  0 12:04Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"  1 11:47Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"  7 11:30Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз"  0 11:03Темурхўжа Абдухолиқов: "Мағлубиятга мен сабабчи бўлдим"  5 10:46Алишер Салимов: "Хоҳ ОКМК бўлсин, хоҳ "Насаф", ғалаба учун майдонга тушамиз"  4 10:31"Фаолиятим бошқача бўлиши мумкин эди". Илёс Зейтуллаев Италия А Сериясида мустаҳкам ўрнашиб қола олмаганининг сабабини айтди  8 10:15Арда Гюлернинг 50-учрашуви «Реал»га «қиммат»га тушди  5 09:40Виктор Гёкерешнинг навбатдаги жамоаси деярли маълум  10 09:06Аббосбек Файзуллаев: «Ҳали имкониятимиз бор»  4 08:35Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  6 08:09Гвардиола «Сити»нинг муваффақиятсизликларига олиб келган хатосини айтди  15

“Водий футболи”. “Навбаҳор” – “Бухоро” ўйини танаффусида ёш болалар тақдирланади News

“Водий футболи”. “Навбаҳор” – “Бухоро” ўйини танаффусида ёш болалар тақдирланади

Водий футболига оид янгиликлар билан таништириб боришда давом этамиз.
“Андижон”: Бугун Зоминда ўйин

Бугун олий лигада 12-тур учрашувларига старт берилади. Кеча Жиззахга келган “Андижон” жамоаси Зоминда “Сўғдиёна”га қарши майдонга тушади.
Албатта ҳайрон қолиш мумкин, аввалги турда “Сўғдиёна” ўз майдонида “Пахтакор”га қарши баҳсни Янгиерда ўтказганди. Бу сафар ўйин Зоминда бўлмоқда. Жиззахга 3 очко илинжида келган жамоамиз бу ўйинда майдонга ғалаба қозониш учун тушади.


“Қўқон-1912”: Жамоа кеча Гулистонга етиб келди

Маълумки бугун “Қўқон-1912” Бекободда “Металлург” билан куч синашади. Бўлажак баҳсга жиддий ҳозирлик кўрилди. Жамоа аъзолари кеча Гулистон шаҳридаги Олтин водий меҳмонхонасига келиб жойлашди. Тушликдан сўнг Бекобод томон йўлга чиқилади. “Металлург” билан ўйин олдидан таркибда ўзига яраша муаммолар бўлиб, Иззат Ғаниев жарохат сабаб мазкур учрашувни ўтказиб юборса, сариқ карточкалари сони 4тага етган ҳимоячилар Илья Ильин билан Хуршид Мухторов ва шунингдек ёшлар лигасининг ўтган турида иккинчи сариқ карточаки олиб, майдондан четлатилган Маъруф Зокиржонов бугунги баҳсни ўтказиб юборадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бугун “Металлург” – “Қўқон-1912” баҳси соат 18:00да старт олади!


“Навбаҳор”: “Бухоро” билан ўйиннинг танаффус вақтида ёш болаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади


Бугун “лочинлар” ўз майдонида “Бухоро” билан ўйнайди. Мазкур учрашувнинг танаффус вақтида “Навбаҳор” ФК қошидаги “Умид” футбол мактаби тарбияланувчилари бўлмиш 1999 йил ва 2003-2004 йилда туғилган ёш футболчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Сабаби яқинда Марғилон шаҳрида бўлиб ўтган турнирда 2003-2004 йилда таваллуд топган ёш футболчилар 2-ўринни қўлга киритган бўлса, Самарқанддаги мусобақада 1999 йилдаги футболчилар 3-ўринни эгаллади.


“Нефтчи”: Бугун ёшлар жамоаси ўйнайди

Ёшлар лигасининг 12-тур ўйинлари бугун ҳам давом эттирилади. Баҳром Ҳайдаров бошқарувидаги “Нефтчи” ёшлар жамоаси Қиргулидаги “Нефтчи СК” стадионида “Олмалиқ” ёшлар жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув соат 17:30да старт олади.
Айтиш лозимки, “Нефтчи” ёшлар жамоас 9 очко билан турнир жадвалининг сўнгги поғонасини банд этиб турибди. “Олмалиқ” ёшлари ҳисобида эса 19 очко мавжуд. Эгаллаб турган ўрни эса 5.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика