Latest news

18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  1 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  4 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  6 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  1 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  3 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1

“Водий футболи”. Кападзе билан Исмоилов бугун Қўқонга боради News

“Водий футболи”. Кападзе билан Исмоилов бугун Қўқонга боради

Водий футболига оид янгиликлар билан таништириб боришда давом этамиз.
“Андижон”: Бир кунлик дам

Кеча жамоамиз ўз майдонида водий дербисида “Нефтчи”га қарши майдонга тушиб йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

Бекободдаги баҳсда йирик мағлубиятдан кейин жамоа ўзига кела олмаган кўринади, фарғоналикларга ҳам имкониятни бой берди. Натижада “Андижон” ўз майдонида чемпионатдаги дастлабки мағлубиятини қабул қилиб олди. Ўйиндан сўнг одатдагидек футболчиларга бир кунлик дам берилди. Энди душанбадан жамоамиз яна қароргоҳга йиғилиб тайёргарликни бошлайди.


“Навбаҳор”: Кеча Қўқонда ўйинолди машғулот ўтказилди


Навбатдаги водий дербисига лочинларнинг ҳам тайёргарлиги паст эмас. Жамоа кеча Қўқон шаҳрига етиб келган ва меҳмонхонага жойлашиб, астойдил ҳозирлик кўрмоқда дейиш мумкин. Бахтиёр Ашурматов бошқарувидаги жамоа аъзолари кеча ёшлар лигасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” (1:1) учрашувидан сўнг “Марказий” стадионда ўйинолди машғулотини ўтказди.

Таркибдаги йўқотишларга тўхталадиган бўлсак, жамоа сардори Дилшод Жабборов ўтган учрашувда қизил карточка олиб майдонни тарк этиши натижасида бугунги баҳсни ўтказиб юборишга мажбур. Шунингдек, Аъзам Алиев ҳам дисквалификация туфайли мазкур учрашувни мухлислар қаторида кузатади.


“Нефтчи”: Кападзе билан Исмоилов бугун Қўқонга боради

Кеча водий дербисида “Андижон” устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг бугун асосий таркиб аъзоларига дам берилди. “Нефтчи” футбол клубида бир неча йиллардан буён таъминотчи ходим сифатида мехнат қилиб келаётган Абдували Юлдашевнинг бугунги никоҳ тўйида “Нефтчи” ФК аъзолари ҳам иштирок этади. Абдувалига бутун жамоа бахт тилайди.

Шунингдек, бугун Қўқонда кечадиган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувини бевосита стадионда кузатиш мақсадида “Нефтчи” ФК раиси Тоҳир Кападзе билан бош мураббий Мурод Исмоилов учрашувга ташриф буюради.


“Қўқон-1912”: Бугун яна бир водий дербиси
Мухлисларни бугун Қўқондаги “Марказий” стадионда яна бир водий дербиси кутиб турибди.

“Қўқон-1912” олий лиганинг 11-туридан ўрин олган “Навбаҳор”га қарши баҳсини ўтказади. Мазкур ўйинга тайёргарлик авжида. Бугун бошқа вилоятдан ҳам дербини қўргани мухлислар ва мутахассислар ташриф буюриши кутилмоқда. “Қўқон-1912” ва “Навбаҳор”нинг умумий 19-тўқнашувида кимнинг қўли баланд келади? Буни ўйин кўрсатиб беради. Сизни эса қизиқарли кечиши кутилаётган учрашувга таклиф этиб қоламиз. Эслатиб ўтамиз ўйин соат 17:00да старт олади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика