Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

"Водий футболи". Иззат Ғаниев сафга қайтди News

"Водий футболи". Иззат Ғаниев сафга қайтди

Водий клублари кейинги ўйинга тайёргарликни давом эттиришмоқда.
"Андижон": Тайёргарлик давом этмоқда

Жамоамиз олий лиганинг 13-турида "Бунёдкор" билан куч синашидан хабарингиз бор. Бу ўйинга жамоамизнинг тайёргарлиги давом этмоқда. Бугун кечки машғулот ҳам "Соғлом авлод" стадионида бўлиб ўтади. Мавсум бошида сафдан чиққан жамоамизнинг янги аъзоси Руслан Гафаров таркибга қайтди ва кечадан машғулотларни бошлади. Иброҳим Отахонов ва Санжар Асқаралиевнинг масаласи айни пайтда ПФЛда кўриб чиқилмоқда. Бу футболчилар ҳозир ЎФФда. Уларнинг тақдири қандай кечиши тез орада ҳал бўлади.


"Қўқон-1912": Иззат Ғаниев сафга қайтди

"Қўқон-1912" жамоаси кеча ўз қароргоҳида йиғилди. Жамоа 19 июнь куни бўладиган "Нефтчи"га қарши баҳсга тайёргарликни бошлади. Жароҳат сабаб бир неча учрашувларни ўтказиб юборган Иззат Ғаниев сафга қайтди. Марказий ярим ҳимоячи умумий гуруҳ билан машғулот ўтказмоқда.


"Нефтчи": Жавоҳир Расулов ва Мурод Исмоилов Тошкентда

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бугун эрталаб ўз қароргоҳида машғулот ўтказди. Мурод Исмоилов бугун Тошкентда тартиб интизом қўмитаси йиғилишида иштирок этади. Бу йиғилиш соат 17:00да бошланди.

Кеча жароҳат олган Жавоҳир Расулов бугун тонгда Тошкентга тиббий кўрикдан ўтиш учун кетди.

Жамоа эртага эрталаб Қиргулида навбатдаги машғулотини ўтказади.


"Навбаҳор": Эртага Навоийга йўлга чиқилади

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби Тошкентдаги йиғинни давом эттирмоқда. Бугун кечки пайт жамоа вакиллари машғулот ўтказишади. Эртага тонгда делегация Тошкент-Навоий йўналишида поездда манзил томон йўлга чиқишади.

Жароҳати бор бўлган Раҳматулло Бердимуродов яна индивидуал тарзда машғулотларни давом эттирадиган бўлди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика