Latest news

19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  1 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  2 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  5 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  1 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0

"Водий футболи". Бугун "Қўқон-1912" ва "Андижон" кубок доирасида ўйин ўтказишади News

"Водий футболи". Бугун "Қўқон-1912" ва "Андижон" кубок доирасида ўйин ўтказишади

Бугун водийнинг икки клуби Ўзбекистон кубоги 1/8 финали дастлабки учрашуви доирасидаги ўз ўйинларини ўтказишади.
"Нефтчи" кеча ўз қароргоҳида йиғилди

Кеча Мурод Исмоилов бошчилигидаги "Нефтчи" клуби ўз қароргоҳида йиғилди. Жамоа Қиргулидаги базада машғулот ўтказмоқда.

Футболчилар "Олмалиқ"қа қарши ўйиндан сўнг 3 кун хордиқ олишди. Энди кейинги учрашувга тайёргарлик бошланди.

Эслатиб ўтамиз, жамоа кейинги баҳсни Қўқонда "Қўқон-1912" клубига қарши ўтказади. Учрашув 19 июнь куни бўлиб ўтади.


"Қўқон-1912". Бугун "Сўғдиёна"га қарши ўйин

Бугун Ўзбекистон кубоги 1/8 финал ўйинлари давом эттирилади. "Қўқон-1912" жамоаси 1/8 финалда "Сўғдиёна" билан беллашади, дастлабки ўйин Зоминдаги "Зомин" стадиоинида бўлиб ўтади.

Қўқонликлар айни пайтда Янгиердан Зомин томон йўлга чиқишган. Ўйин 18:00 да бошланади.


"Андижон" "Металлург"ни меҳмон қилади

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасида "Андижон" клуби ўз майдонида Бекободнинг "Металлург" клубини қабул қилади.

Эдгар Гесс бошчилигидаги жамоа ўтган ҳафта олий лига доирасида сафарда "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб қайтган эди. Бугунги учрашув соат 18:30да "Соғлом Авлод" стадионида бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика