Latest news

15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  2 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  0 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  1 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  0 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  21 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  2 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  1 12:09Тер Штеген АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  2 11:59Фабио Каннаваро Ғузор “Марказий” стадионида бўлди  4 11:16"Бунёдкор" 9 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти  4 10:52Бенитес мураббийликка қайтишга яқин  0 10:28Янги қарор сабабли мухлислар ЖЧ вақтида АҚШ ҳудудига кира олмасликлари мумкин  5 10:00Ҳусанов биринчи ўринда  10

"Водий футболи". Бугун "Қўқон-1912" - "Нефтчи" учрашуви News

"Водий футболи". Бугун "Қўқон-1912" - "Нефтчи" учрашуви

Бугун Қўқонда водий дербиси бўлиб ўтади.
“Нефтчи”: Жавоҳир Расулов кеча оёғини операция қилдирди
“Насаф”га қарши кечган ойинда оёғининг тизза қисмидан жароҳат олган Жавоҳир Расуловнинг кейинчалик ушбу жароҳат асорати қийнаб келаётганди. Кеча футболчи Тошкентдаги шифохоналарнинг бирида операция столига ётди.
- Яратганга шукр, операция муваффақиятли ўтди. 10 кун давомида ҳассада юраман. Насиб қилса 20 кунда тўп билан ишлаб, умумий гуруҳга қўшиламан дейди - Расулов.

"Қўқон-1912": Бугун дерби
Бугун Қўқонда водий дербиси бўлиб ўтади. Маҳаллий "Қўқон-1912" жамоаси ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилади. Учрашув соат 18:00 да бошланади.

Ҳозирга келиб “Қўқон-1912” ҳисобида 10 очко, “Нефтчи” ҳисобида эса 26 очко бор. Бугунги ўйинга барча мухлисларни таклиф қилиб қоламиз.

“Навбаҳор”: “Қизилқум”га имконият бой берилди

Кеча олий лиганинг 13-турида Навоийда “Қизилқум” меҳмони бўлган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. “Лочинлар” сафида иккала голга ҳам Мўйдин Мамазулумов муаллифлик қилди. Шу тариқа “Навбаҳор”нинг 3та ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди. Жамоа кейинги турни ўз майдонида “Шўртан”га қарши ўтказади.

“Андижон”: Эртага “Бунёдкор”га қарши ўйин

“Бургутлар” “Бунёдкор” билан 14 бор куч синашишган. “Бунёдкор” 11та ўйинда ғолиблик нашидасини суришган. 3та ўйин дуранг билан якунланган. “Андижон” ўз тарихида бу рақибни умуман енга олмаган. Эртанги баҳс 18:30да “Соғлом Авлод” стадионида бошланади.

“Андижон” 12та турдан сўнг 11 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 12-поғонасида бормоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика