Latest news

17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  7 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   4 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1

"Водий футболи": Бугун 15-тур ўйинлари бўлиб ўтади News

"Водий футболи": Бугун 15-тур ўйинлари бўлиб ўтади

Бугун водий клублари 15-тур ўйинларини ўтказишади.
"Навбаҳор": "Локомотив"га қарши 21-ўйин

Бугун Наманганнинг "Навбаҳор" клуби Тошкентда "Локомотив" клуби меҳмони бўлади. “Навбаҳор” ҳамда “Локомотив” олий лигада жами 20 бора тўқнаш келишган. “Локомотив” 9 марта, “лочинлар” 7 марта ғолиб чиққан, 4та баҳсда дуранг натижаси қайд этилган.

Охирги уч йилда “Навбаҳор” сафарда бу рақибга фақат мағлуб бўлган ва умуман гол ура олмаган.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Навбаҳор" учрашуви соат 19:30да Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида бошланади.


"Нефтчи": Бугун Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўламиз

“Қизилқум” ва “Нефтчи” олий лигада 30 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “Нефтчи”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Фарғоналиклар 18та ўйинда ғолиб бўлишган, “Қизилқум” 8 марта водий клубини таслим қилган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган.

Фарғона клуби 9 бор сафардан ғалаба билан қайтган. Охирги олти ўйинда “Қизилқум” ўз уйида фақат ғалаба қозонган.

Маълумот учун, "Қизилқум" - "Нефтчи" баҳси соат 19:30да Навоийдаги "Ёшлар" спорт марказида бошланади.


"Қўқон-1912": "Бунёдкор"га қарши дастлабки ўйин

“Қўқон-1912” ва “Бунёдкор” клублари ҳозирга қадар олий лигада умуман тўқнаш келишмаган. Сабаби Водий клуби олий лигада сўнгги бор 2003 йил ўйнаган. “Бунёдкор” эса 2007 йилдан бошлаб элитада иштирок этиб келмоқда.

"Қўқон-1912" ҳамда "Бунёдкор" ўртасидаги ўйин соат 18:00да Қўқон шаҳридаги "Марказий" стадионида бошланади.


"Андижон": Амалдаги мамлакат чемпионига қарши баҳс

“Андижон” ва “Пахтакор” олий лигада жами 42 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Пахтакор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкентликлар 31та ўйинда ғолиб бўлишган. 8та ўйинда дуранг қайд этилган.

Андижонда бу жамоалар ўртасида бўлиб ўтган 21та баҳснинг учтасида “бургутлар” ғалаба қозонишган. Бешта баҳсда ғолиб аниқланмаган. 13 учрашув “шерлар”нинг муваффақияти билан тугаган.   

Эслатиб ўтамиз, "Андижон" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув "Соғлом Авлод" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс соат 18:30да старт олади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика