Latest news

11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  5 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  12

“Водий футболи”. Бахтиёр Ёқубов ва Жавоҳир Расулов сафга қайтди News

“Водий футболи”. Бахтиёр Ёқубов ва Жавоҳир Расулов сафга қайтди

Водий футболига оид янгиликлар билан таништириб боришда давом этамиз.
“Андижон”: Бугун жамоавий дам олишга чиқдик

Олий лига 11-турига тайёргарлик кўраётган “Андижон” жамоаси бугун эрталабки машғулотни Бўстондаги майдонда ўтказди. Машғулотдан сўнг бутун жамоа бирга шаҳар четидаги кўлга йўл олди ва куннинг иккинчи ярмини табиат қўйнида дам олиш билан ўтказди.


"Қўқон-1912": Жамоа бугун йиғилади


"Навбаҳор" билан ўйиндан сўнг футболчиларга бир кунлик дам берилди. Бугун жамоа аъзолари йиғилади. 6 июн куни "Қўқон-1912" Бекободга сафар уюштириб, "Металлург" билан куч синашади. Дисквалификация муддати якунига етган ҳимоячи Жалил Кимсанов энди яна майдонга қайтади.


“Навбаҳор”: Жамоа эртага йиғилади


Қўқонликларга қарши баҳсдан сўнг футболчиларга дам берилганди. Клуб матбуот хизматининг айтишича, жамоа аъзолари эртага Наманганда йиғилади ва навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлайди. Дисквалификация туфайли олдинги ўйинларда жамоага ёрдам бера олмаган, Аъзам Алиев билан Дилшод Жабборов келаси турдан яна майдонга қайтади.


“Нефтчи”: Бахтиёр Ёқубов ва Жавоҳир Расулов сафга қайтди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси олий лиганинг навбатдаги турида “Олмалиқ”ни қабул қилади.
Мурод Исмоилов шогирдлари бугун кундузги машғулотни Қиргулидаги базада ўтказишди. Кечки машғулот ҳам айнан Қиргулида бўлиб ўтади.

Жароҳат сабаб маълум вақт сафдан чиққан Бахтиёр Ёқубов ҳамда Жавоҳир Расуловлар яна сафга қайтишди. Бундан ташқари, ўтган турни дисквалификация туфайли ўтказиб юборган ҳимоячи Шукурали Пўлатов ҳам кейинги турда майдонга тушиши мумкин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика