Latest news

00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  1 23:58Шквирин "Андижон"да  2 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  3 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  5 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  5

"Водий футболи". Ашурматов МТЖда News

"Водий футболи". Ашурматов МТЖда

Водий футболига оид янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

"Нефтчи": Бугун Шерзод Ҳакимовни никоҳ тўйи

"Олмалиқ" билан ўйиндан кейин мураббийлар штаби футболчиларга бугун дам берди. Аввал хабар берганимиздек, бугун ҳужумчи Шерзод Ҳакимовни тўйи. Шу муносабат билан "Нефтчи ФК" аъзолари бугун Ҳакимовнинг висол оқшомида иштирок этади. Шерзодга жамоа аъзолари ва сайтимиз номидан бахт саодат тилаб қоламиз.


"Қўқон-1912": Жамоа бугун йиғилади

"Металлург"га қарши учрашувдан кейин футболчилар бир кун хордиқ чиқарди. Бугун жамоа аъзолари ўз қароргоҳида йиғилади. Эртадан эса навбатдаги баҳсга тайёргарлик Тошкентда давом эттирилади. Эслатиб ўтамиз қўқонликлар 12 июнь куни Ўзбекистон Кубоги доирасидан ўрин олган "Сўғдиёна"га қарши учрашувда майдонга тушади.


"Андижон": Жамоа эртага "Спорт" меҳмонхонасида йиғилади

Эдгар Гесс шогирдлари бугун ҳам дам олмоқда. Улар эртага Андижондаги Спорт меҳмонхонасида йиғилади ва Кубокдаги навбатдаги рақиб - "Металлург"га қарши баҳсга ҳозирлик кўради.

Таркибда иккита жиддий йўқотиш бу - Санжар Асқаралиев ва Иброҳим Отахоновдир.


"Навбаҳор": Ашурматов МТЖ да

Хабарингиз бор, бугун миллий терма жамоамиз Тошкентда навбатдаги йиғинни бошлади. Маълумки бош мураббий Миржалол Қосимовнинг ёрдамчиси "Навбаҳор" устози Бахтиёр Ашурматов ҳам терма жамоада фаолиятини давом эттирмоқда. "Лочинлар" эса режага кўра, 10 июнь чоршанба куни йиғилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика