Latest news

08:00Гвардиола кечаги дурангдан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  2 07:32Суперлига. Бугун 2-тур учрашувлари якунланади  1 02:18Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Фейха" меҳмонда "Ал Иттифоқ"ни мағлуб этди, Шукуров танаффусда алмаштирилди  1 01:25"Тоттенхем" Тимо Вернерга қизиқиш билдирмаяпти. Футболчи МЛСга йўл олиши мумкин  0 00:54"Ливерпуль" Хулиан Альваресни қандай қўлга киритиш режасини ўйлаб топди  5 00:27Бундеслига. "Лейпциг" ўз уйида "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этди ва ЕЧЛ ҳудудига максимал яқинлашиб олди  0 00:23Ла Лига. Мбаппенинг дубли "Реал"га меҳмонда "Вильярреал"да қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  24 00:05А Серия. "Милан" ўз уйида "Комо"га қарши иродали ғалабага эришди  3 23:35Суперлига. "Бунёдкор" ва "Динамо" ғалаба қозонди, "Насаф" Андижонда дуранг ўйнади  5 23:30АПЛ. Ҳусанов автогол урган ўйинда "Манчестер Сити" "Брайтон" билан дуранг ўйнади  20 23:23"Арсенал" Нико Уильямс билан мулоқот қилмоқда. "Атлетик" вингерига "Бавария" ҳам бефарқ эмас  0 23:01Асрор Алиқулов: "Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ..."  3 22:40Александр Хомяков: "Бугун жангвор дуранг бўлди деб ҳисоблайман"  6 22:22Рўзиқул Бердиев: "Бундай муҳитда ўйнаш ҳар бир жамоа учун ёқимли"  11 22:15"Динамо" "Машъал"ни минимал ҳисобда мағлуб этди  9

Владислав Павленко: «Яхши ўйнадик, аммо гол ура олмадик» News

Владислав Павленко: «Яхши ўйнадик, аммо гол ура олмадик»

Чемпионат бошланишига оз вақт қолганида «Навбаҳор» таркибига қабул қилинган украиналик ярим ҳимоячи Владислав Павленко секин-аста наманганликлар ўйинига мослашиб бормоқда.

Майдон марказида тўп сураётган легионернинг дастлабки учрашувлардаги ҳаракатлари кўпчилик мухлисларга манзур бўлмоқда. «Сўғдиёна»га қарши ўйинда Павленко гол уриш учун жамоадошларига бир нечта имконият яратиб берди. Шундай бўлсада, мезбонлар жиззахликлар дарвозасига йўл топа олишмади. Учрашув якунига етгач, футболчининг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик:

- Бугун яхши ўйин намойиш этдик. Лекин, нима сабабдан гол ура олмаганимизни тушунмаяпман. Омадимиз чопмади деб ўйлайман. Гувоҳи бўлганингиздек, ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. Ҳисобни очиш учун рақиб дарвозаси олдидан кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Лекин, вазиятларни голга айлантира олмаганлигимиз сабабли бугунги учрашувда қимматли очколарни бой бердик. Ғалаба қозона олмаганлигимизга балки ишонч етишмагандир. Ахир қандай имкониятлардан фойдаланмадик. Нима сабабдан омадимиз юришмаётганлигини тушуна олмаяпман. Ўйин бошларида вазиятларни голга айлантирганимизда, йирик ҳисобда ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди, - дейди Павленко.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика