Latest news

08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  0 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  4 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  9 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  7 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  2 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1

Владислав Касминин: "Турон"га битта ғалаба жуда зарур эди" News

Владислав Касминин: "Турон"га битта ғалаба жуда зарур эди"

Игор Шквирин мураббийлигидаги "Турон" Суперлиганинг 12-турида ўз майдонида "Металлург"ни мағлуб этди ва мавсумдаги илк ғалабасини нишонлади.

Мазкур учрашувдан сўнг жамоанинг тажрибали ҳимоячиларидан бири Владислав Касмининга бир нечта саволлар билан юзландик.

- Жамоанинг мавсумдаги илк уч очкоси билан табриклаймиз. Дастлаб ўйин ҳақидаги фикрлангиз билан  ўртоқлашсангиз? 

- Аввало мухлисларимизга ажойиб муҳит яратишгани учун раҳмат айтаман. Турнир жадвалидаги позициямизга қарамасдан улар доим биз билан бирга. Жамоани доим олға бошлашади. Шунингдек жонкуяр раҳбарларимизга миннатдорчилик билдириб қоламан. Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, ажойиб учрашув ўтказдик. Уюшқоқлик ва тартиб-интизомга амал қилган ҳолда ўз мақсадимизга етдик, деб ўйлайман. Биринчи бўлим қийинроқ ўтди. Оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйдик. Рақиб гол уриб кетиши ҳам мумкин эди. Пенальтини аниқ амалга ошириш эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Иккинчи бўлим эса "Металлург"нинг устунлигида ўтди. Биз эса қарши ҳужумларда кескинликни оширишга интилдик. 

- Игор Шквирин жамоани қабул қилиб олганига кўп бўлмади. Лекин кўрдикки унинг  қўл остидаги иккинчи ўйиндаёқ натижа ўхшади. Мураббий қисқа вақт ичида жамоада нимани ўзгартирди?

- Жамоада шу пайтгача ишлаган Ислом Исмоилов, Багуслав Баниак ўзларининг ҳиссаларини қўшдилар. Игор Анатолевич бизни кўпроқ хотиржамликка чақирди. Боиси унинг ўзи вақтида футболчи бўлгани учун футболчиларнинг руҳиятини жуда яхши тушунади. Бу омил ўйинчилар учун жуда муҳим ҳисобланади. Қолаверса машғулот жараёнида ўзгаришлар юз берди. Тинимсиз қилинган машқлар ўз самарасини бермай қолмади. 

- Шу вақтга қадар "Турон"га етишмаётган нарса битта ғалаба эди. Боиси ўйин борасида рақибларидан қолишаётгани йўқ эди...

- Биласизми шу вақтгача биз жуда яхши ўйин кўрсатаётган эдик. Фақат айрим баҳсларда омадимиз келмаётганди. Мен ҳакамларнинг хатолари ва бошқа нарсалар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Улар ҳам инсон ва хато қилишдан кафолатланмаган. Футболчилар майдонга чиқиши ва натижа қайд этиши керак. Ўтган ўйинларда юта олмаётганимиз сабаб биз қандайдир "ўра"га тушиб қолгандик. Қайсидир маънода ўзига ҳос тажриба ҳам олдик, дея оламан. Умид қиламанки, эндиликда ҳаммаси бошқача бўлади. Биринчи узоқ кутилган ғалаба билан мухлисларимизни ва клубдаги барчани табриклайман. Бу ғалаба бизга жуда зарур эди. 

- Бўйдор ва жисмоний жиҳатдан бақувват эканлигингизни ҳисобга олсак, Игор Шквириннинг услубига мос келишингизни кўришимиз мумкин. Ўз вақтида ушбу мутахассис АГМКдаги фаолиятида сизнинг типингиздаги легионерлар хизматидан фойдаланган...

- Тўғрисини айтганда мен ўша вақтда Ўзбекистонда бўлмаганман. Агар шундай бўлса, мен учун яхши (кулади).

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика