Latest news

19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  20 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  5 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  14 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Владислав Иванов: "Ўзбекистонда ҳам тўпурар бўлиш ниятим йўқ эмас" News

Владислав Иванов: "Ўзбекистонда ҳам тўпурар бўлиш ниятим йўқ эмас"

“Машъал” жамоаси мавсумлар оралиғида ўз сафига россиялик футболчи Владислав Ивановни қўшиб олди.
Йиғин давомида муборакликлар устози Александр Хомяков бир нечта легионерларни синовдан ўтказиб кўрди. Уларнинг орасида россиялик ҳужумчи мураббийга маъқул келди ва у билан шартнома имзоланди. Ўтказилган назорат баҳсларида Иванов ўзини кўрсатган ҳолда ёмон таассурот қолдирмаяпти. Россияда “Торпедо” (Москва) ва “Луч-Энергия” клубларида ўйнаган Иванов ўз вақтида Эстония чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлган. У ўтган йили эса “Левадия” клубида 25 учрашувда рақиблар дарвозасини 19 бор ишғол қилди. Бундан ташқари Иванови Украинада “Карпати” ва Грецияда “Астерас” ҳамда “Илиуполи” клубларида ҳам фаолият олиб борган.

 “Машъал”нинг Тошкентда олиб бораётган йиғини чоғида Иванов билан суҳбатлашдик. Дастлаб у “Машъал”га келиши ҳақида айтиб ўтди.

- Ўзбекистонлик бир танишим ўзимни “Машъал” жамоасида синаб кўришимни айтди, - деб сўзини бошлади Иванов. - Бу ердаги футбол ва чемпионатингиз менга қизиқ туюлди. Шу сабабли Ўзбекистонда келдим ва “Машъал” аъзосига айландим.

- Муборакликлар билан неча йиллик шартнома туздингиз? Умуман олганда бошқа таклифлар ҳам бормиди?

-Шартнома бир йилга мўлжалланган. “Машъал”дан бошқа клублардан таклифлар бўлгани йўқ. “Машъал” Ўзбекистонда ўз ўрнига эга бўлган жамоа эканлигини айтишганди ва буни ўзим ҳам келиб кўрдим. “Машъал” аъзосига айланганимдан хурсандман.

- Жамоаларимиздан илгари таклифлар олмаганмидингиз?

- Йўқ, аввал бу ерга таклиф этишмаган. Лекин бундан аввал Европанинг яхши чемпионатларида ўйнаганман. Украинада маълум муддат тўп сурганман, кейин Грецияда ва Россияда ҳам фаолият олиб борганман. Ўтган йили эса уйда, Эстониянинг “Левадия” клуби шарафини ҳимоя қилдим.

- Сиз аслида россияликмисиз ёки эстонияликми?


- Эстонияда туғилганман ва ҳозир ҳам ўша ерда яшайман. Аммо Россия фуқоросиман. Отам рус бўлгани учун Россия паспортини олганман.

- “Машъал” ўйинига тез киришиб кета олдингизми?


-Ҳеч қандай муаммо йўқ. Жамоада ҳамма рус тилини билади ва мулоқотда қийинчиликка дуч келмайман. Бунинг устига бош мураббийимиз россиялик мутахассис. Шу сабабли янги жамоага тез мослашиб кетдим. Майдонда ҳам бир-биримизни тушунишда муаммолар бўлмаяпти.

- Эстония чемпионати тўпурари бўлганингиздан хабаримиз бор. Балки “Машъал”да ҳам буни исботлашга уриниб кўрарсиз?

-2012 йилги чемпионатда тўпурар бўлганман. Ҳар бир футболчининг мақсади майдонда ўзини кўрсатиб жамоасига ёрдам бериш. “Машъал” менга ишонч билдириб таклиф қилган экан. Буни оқлашга ҳаракат қиламан. Ўзбекистонда ҳам тўпурар бўлиш ниятим йўқ эмас, лекин асосийси жамоамга фойда келтирсам бўлди. Мен гол ураманми, бошқасими буни фарқи йўқ деб ўйлайман. Агар кўп гол урсаму, аммо жамоам ютмаса бунинг фойдаси йўқ. Муҳими, “Машъал” ғалаба қозониб чемпионатни юқори ўринларда якунласа, шунинг ўзи етади. Тўғрисини айтсам, юртингизга узоқроқ ўйнаш мақсадида ҳам келганман. Бунинг учун ҳамма нарса ўзимга боғлиқ.

- Назорат баҳсларида майдонга тушяпмиз. Ўзбекистон клублари тўғрисида тасаввурингиз пайдо бўляптими?

- Ўзбекистон чемпионатининг савиясини Эстония ёки Россияники билан таққосламоқчи эмасман. Ҳозир фақат назорат учрашувлари ўтказиляпти ва асосан биринчи лига жамоаларига қарши ўйнаяпмиз. Шу боис чемпионатингиз тўғрисида ҳали тасаввурга эга эмасман. Эшитяпман, жамоалар савияси юқори ва ўйинлар осон ўтмайди дейишмоқда. Қолаверса, куни кеча “Бунёдкор”нинг Осиё Чемпионлар лигасидаги ўйинини томоша қилдим. “Бунёдкор” кучли клуб эканлигини кўрдим. Умуман олганда шу пайтгача Ўзбекистондан “Пахтакор” ва “Бунёдкор” ҳақида эшитганман. “Пахтакор” менимча бутун дунёда ҳам билишса керак. “Бунёдкор”да эса Риволда тўп сурган, шунингдек, Сколари ишлаган.

- Бош мураббий Александр Хомяков билан бир-бирингларни тез тушундиларми?

- Хомяков яхши мутахассис эканлигини айтишим мумкин. У мендан нимани талаб қилаётганини тушуняпман ва унинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қиляпман. Хомяков узоқ йиллардан бери “Машъал”да фаолият кўрсатаётганининг ўзи ҳам уни қандай мутахассис эканлигини англатиб турибди.

- Ўтган йили Зоҳир Қўзибоев “Машъал”нинг энг яхши тўпурари бўлганди. У билан ҳужум чизиғида бирга ўйнадингизми?

- Ҳа битта учрашувимизда Қўзибоев билан бирга ўйнадик. Ана шу баҳсда биз майдонда 10 киши бўлиб қолганимиз боис мен бироз орқароққа ўтиб ҳаракат қилдим. Қўзибоев ҳақида нима дейишим мумкин? У яхши савиядаги ҳужумчи ва бекорга у ўтган йили жамоанинг энг яхши тўпурари бўлмаган бўлса керак. Бундай ҳужумчилар билан бирга ўйнаш ёқимли.

Б.ТУРСУНОВ суҳбатлашди.

МАЪЛУМОТ УЧУН


Владислав ИВАНОВ

Туғилган санаси: 24 январь, 1986 йил

Туғилган жойи: Нарва, Эстония

Ўйнаган клублари

2003  “Нарва-Транс”  9 (1)

2004—2005  “Меркур”  46 (10)

2006—2009  “Нарва-Транс” 88 (26)

2008  “Карпати” (Украина)  0 (0)

2009—2010  “Левадия”  28 (11)

2010—2011  “Астерас” (Греция)  0 (0)

2011  “Илиуполи” (Греция)  6 (0)

2011  “Торпедо” (Россия)  3 (0)

2012  “Калев”  17 (10)

2012  “Нарва-Транс”  17 (13)

2013  “Луч-Энергия”(Россия)  10 (1)

2013  “Химик” (Россия)  18 (0)

2014  “Левадия”  25 (19)  

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика