Latest news

09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  0 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  1 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  3 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  1 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  4 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5

Владимир Сафаровни табриклаймиз! News

Владимир Сафаровни табриклаймиз!

Бугун ўзбек футболи тарихчиларидан бири Владимир Сафаров 79 ёшни қарши олмоқда.

Владимир Ашотович Сафаров - Ўзбекистон футболи тарихчиси ва "Пахтакор"га оид барча муҳим воқеаларини қайд этиб борувчи инсон.

У жазмен, журналист, ёзувчи ва ўзбек футболи тарихчиси сифатида машҳур инсон саналади. У ташкил этган "Арцах" жаз гуруҳи Ўзбекистондаги арман маданий маркази номидан халқаро фестивалларда қатнашади. Турли мамлакатлардаги ОАВда уч мингдан ортиқ мақолалари чоп этилган, Ўзбекистон футболи тарихи ва статистикасига оид ўттизга яқин китоблар муаллифи ҳисобланади. Шунингдек, бир қатор машҳур футболчилар ва футбол клублари ҳақида китоблар ёзган.

Владимир Ашотович ўзи тўплаган статистик маълумотларни "Россия футболининг юз йиллиги" ва "Футбол сайёраси" китоблари яратилиш учун тақдим этган. Эстонияда чоп этилган "Мустақил давлатлар футболи", Украина-Россияда омма эътиборига ҳавола қилинган "Статистика тўплами" китоблари учун Ўзбекистон футболи статистикаларини йиғиб берган. 2000 йил ЎФФ томонидан йилнинг энг яхши журналисти сифатида тан олинган. "Ўзбек футболи энциклопедияси" ҳам айнан Сафаров томонидан яратилганини таъкидлаб ўтамиз.



Владимир Ашотовичнинг китоблари орасида энг машҳурлари қуйидагилардир:

«Пахтакор. Унутиб бўлмас учрашувлар...» (1990), «Пахтакор. 40 йилга чўзилган ўйин» (1995), «Ака-ука Ан футболи» (2002), «Хотира қанотлари. "Пахтакор-79" авиаҳалокати ҳужжатли хроникаси» (2004), «Ўзбек футболи афсонаси: Биродар Абдураимов» (2009), «Ҳамид Раҳматуллаев – ўзбек Пелеси» (2011), «Баҳодир Иброҳимов: Футболга бахшида умр» (2013), «Игорь Шквирин. Ҳужумчи одиссеяси» (2014), «Раҳим Мўминов. Футболга бахшида умр» (2015).

"Пахтакор" футбол клуби Владимир Сафаровга чуқур ҳурматини билдиради, унинг клуб ва ўзбек футболи учун амалга оширгани ишлари учун миннатдорчилик изҳор қилади. Унга мустаҳкам соғлиқ ва ижодий муваффақиятлар тилайди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика