Latest news

22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  9 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  4 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   0 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  156 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  7 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  14 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1

Владимир Бубанья: “Янги бош мураббий Баҳром Ҳайдаров ҳақида бирор нарса дея олмайман, чунки...” News

Владимир Бубанья: “Янги бош мураббий Баҳром Ҳайдаров ҳақида бирор нарса дея олмайман, чунки...”

Жорий йилда таркибини бир қатор тажрибали ва маҳоратли футболчилар билан тўлдириб олган “Сурхон” жамоаси мавсум стартини муваффақиятсиз бошлади.

Карантин жамоага ва футболчиларга хатоларни кўздан кечириб олиш учун қай даражада фойда беради? Биз бу борада жамоанинг сербиялик легионери Владимир Бубаньянинг фикрлари билан қизиқдик.

“Ҳозирда карантинни уйимда, оилам даврасида ўтказяпман. Мураббийлар ҳар бир футболчига уйда индивидуал шуғулланиши учун алоҳида дастур юборишган. Шу дастур асосийда ўзим якка тартибда машғулотларни олиб боряпман. Асосан машқлар жисмоний томондан ўзимизни ушлаб туришимизга йўналтирилган. Ҳозирда, ҳеч бир жамоада жамоавий шуғулланишни имкони йўқ. Ўйлашимча, клубдаги барча футболчилар жим ўтирмаяпти. Ҳаммаси белгиланган вазифани бажармоқда. Жамоадошларим билан алоқада бўлиб турибмиз доим. Умид қиламанки, биз карантиндан сўнг янада кучли бўлиб қайтамиз ва даражамизни сақлаб қоламиз.



Янги бош мураббий Баҳром Ҳайдаров ҳақида бирор нарса дея олмайман. Чунки, ушбу мутахассис билан илк бор бирга ишламоқдаман. Ҳамжиҳатликда юқори марраларни забт этишимизга ишонаман. Биз дастлабки учта турда яхши ва чиройли футбол кўрсатишга интилдик. Натижа эса қониқарсиз кўриниш олди. Суперлига баҳслари давом эттирилгач хатоларимизни такрорламасликга ва қимматли очколарни жамғариш учун бор кучимизни ишга соламиз. Мухлисларни яна ғалабалар билан хурсанд қилишга, уларга ёқадиган ўйин намойиш қилишга ҳаракат қиламиз. Жамоамизнинг жонкуяр мухлисларига соғлик ва саломатлик тилаб қоламан”,- дейди Бубанья.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика