Latest news

07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  0 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  120 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2

Владимир Бубанья: "Тезкор голимиз ўйин натижасини ҳал қилди. Жорий мавсум бошимиз узра кубок кўтариш насиб қилсин" News

Владимир Бубанья: "Тезкор голимиз ўйин натижасини ҳал қилди. Жорий мавсум бошимиз узра кубок кўтариш насиб қилсин"

"Андижон" сардори Владимир Бубанья "Навбаҳор"га қарши кечган учрашувдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

"Дерби ҳеч қачон осон бўлмайди. Биринчи бўлимдаги тезкор голимиз ўйин натижасини ҳал қилди деб ўйлайман. "Навбаҳор" дастлабки таймда вазиятлар ярата олди. Иккинчи бўлимда эса биз рақибдан устунроқ эканлигимизни исботладик. Ғалаба лойиқ эдик. Сўнги икки ойда жамоанинг натижалари яхши эмас эди. Кетма-кет дуранглар қайд этаётгандик. Ўз ўйимизда ҳам мағлуб бўлишга улгурдик. Бугунги учрашувга ўзгача иштиёқ бор эди. Ўтган мавсумда ҳам ўз ўйимизда "Навбаҳор"ни мағлуб этган эдик. Кейинги ўйинимиз кубок доирасида "Олимпик"га қарши бўлиб ўтади. Кубок мусобақаси ҳар доим ўзгача турнир бўлиб келган. Сабаби ушбу мусобақада кўпчиликнинг имкониятлари тенг. Про-лига ва Биринчи лига жамоалари ҳам кубок учун даъвогарлик қилишади. Мен 2018 йилда ОКМК билан Ўзбекистон кубогини қўлга киритганман. Жорий мавсум яна бир маротаба кубокни кўтариш насиб қилсин. Мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман. Улар Осиёда энг зўрлари" - дея фикр билдирди сербиялик футболчи


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика